Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Шамиль Исеев: «Ўз устида ишламайдиган футболчилар тестлардан ўта олмайди»

Баҳо:
+ | -

Суперлига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, бу каби тест-синовлари ўзбек футболида илк марта амалга оширилаётган бўлиб, футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов томонидан шахсан назорат қилиб борилмоқда. 

Синовларнинг дастлабкиси ўтган йилнинг декабрь ойида ўтказилиб, милий чемпионатимиз клублари футболчиларининг жисмоний ҳолати ҳақида умумий хулоса қилинганди.

Белгиланган режа асосида янги мавсум олдидан Суперлига клублари футболчилари иккинчи марта нормативларни топширишди.

Мазкур тест-синовлари тизими Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари педагогика фанлари номзоди, профессор Шамиль Исеев бошчилигидаги мутахассислар томонидан ишлаб чиқилганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

Шамиль Исеев Суперлига клублари футболчиларидан қабул қилинаётган нормативлар ва уларнинг натижалари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг топшириғига кўра, белгиланган режа асосида ўтган йилнинг декабрь ойида футболчилардан дастлабки нормативларни қабул қилиб олгандик. Ўшанда аксарият футболчиларнинг натижалари салбий чиққанди. Шундан кейин клублар мураббийлари ва футболчиларнинг ўзларига бу натижалар кўрсатилиб, ҳар бир футболчи жисмоний ҳолатини яхшилаш учун ўз устида ишлаши кераклиги таъкидланди. 
Шу ўринда, нормативларни жорий қилишдан асосий мақсад футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиб бориш, шу йўл орқали терма жамоаларимизга жисмоний жиҳатдан 90 дақиқа юқори темпда ҳаракат қиладиган футболчилар етишиб чиқишини таъминлашдан иборат эканини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

Шу йилнинг 10 февраль куни Суперлига клублари футболчиларидан иккинчи нормативларни қабул қилишни бошладик. Умумий хулоса қилиб айтадиган бўлсак, футболчиларнинг жисмоний ҳолатида яхши томонга ўзгариш кўзга ташланди. Ҳар бир клуб мураббийлари дастлабки нормативлардан сўнг ўз жамоасидаги футболчилар билан бу борада иш олиб боргани сезилди. Лекин шунга қарамай, клубларда натижалари қониқарсиз чиққан футболчилар ҳам бор. Бу борада энг яхши кўрсаткич “Қизилқум” ва “Навбаҳор” футболчилари томонидан қайд этилди.

Биз Суперлига клублари футболчиларига яна имкон берганмиз. Шу ўринда нормативларни топшириш учун футболчи ўз устида мунтазам ишлаши кераклигини таъкидлаб ўтиш зарур. Ўз устида ишламаган футболчилар нормативларни топшира олишмайди.

26 февраль куни футболчиларякуний тест-синовлари топширишади. Ана ўшанда ҳам керакли натижа қайд эта олмаган футболчилар бўлса, улар Суперлига баҳсларидан четлаштирилади”, - дейди Шамиль Исеев.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 22:55, 24.02.2018.
Ўқилди: 2358 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.