“Бавария” клуби бош мураббийи Юпп Хайнкес “Герта”га қарши дуранг (0:0) дан сўнг ўз фикрларини билдириш давомида, футболчиларни натижа учун айблай олмаслигини таъкидлаб ўтди.
“Дуранг натижага қарамасдан, жамоа бугунги ўйинга яхши томондан ёндошди. Гол уриш учун вазиятлар бўлди, аммо нима ҳам дердим, ғалаба қозона олмадик.
Чунки “Герта” жуда яхши ҳимояланди. Бундай натижа билан ўрнимизни йўқотиб қўймадик, футболчиларни эса айблай олмайман. Гол урмаганимиз албатта, ғалати воқеа, лекин футболда шундай кунлар ҳам бўлади”, – деди Хайнкес.
Эслатиб ўтамиз, “Герта”га қарши ўйин Мюнхен жамоасининг 14 ўйинлик ғалабали сериясига барҳам берди. Агар “Бавария” бугун ғалаба қозона олганида ўзининг шахсий рекордини янгилаган бўларди.