Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

"Uzbek Tigers" — "Colombia Heroicos" — 4:1. Вакилларимиз ғалаба қозонишди!

Баҳо:
+ | -

Бугун "Uzbek Tigers" жамоаси Бутунжаҳон бокс серияси доирасида ўзининг учинчи жангини ўтказди.

Саккизинчи мавсумнинг учинчи туридан ўрин олган беллашувда жамоамизга Колумбиянинг "Colombia Heroicos" жамоаси рақиблик қилди.

Дастлабки жангда 52 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган ҳамюртимиз Худойназар Файзов рақиби Кейбар Авилага 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Аммо боксчиларимиз кейинги жангларда устунликни ўз томонларига оғдира олишди.

Қувонарлиси, икки нафар боксчимиз рақибини нокаутга учратди. Жумладан, 60 кг вазн тоифасида рингга чиққан Шунқор Абдурасулов рақиби Дуван Зулетани нокаутга учратган бўлса, 69 кг вазн тоифасида жанг олиб борган Маҳмуд Ғоипов Александр Ранхелни рингни учинчи раунддаёқ тарк этишга мажбур қилди. Яъни нокаутга учраган Ранхел учинчи раунддан кейин жангни давом эттира олмади.

81 кг вазн тоифасида курашган Бектемир Мелиқўзиев ҳам ғалаба қозонди. У рақиби Диего Мотовани 3:0 ҳисобида енгди. Сўнгги жангда эса 91 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалолов ҳам Кристиан Салдекога имконият қолдирмади — 3:0. Шундай қилиб, вакилларимиз колумбиялик боксчилар устидан умумий 4:1 ҳисобида зафар қучишди.

Айни дамда "Uzbek Tigers"“А” гуруҳида 6 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Кубада ҳам 6 очко бор. Колумбия ва Венесуэла эса 4 очкога эга.

"Uzbek Tigers"— "Colombia Heroicos"— 4:1

-52 кг: Худойназар Файзов — Кейбар Авила — 0:2

-60 кг: Шунқор Абдурасулов — Дуван Зулета — (Абдурасулов рақибини нокаутга учратди)

-69 кг: Маҳмуд Ғоипов —Александр Ранхел — (Ғоипов рақибини нокаутга учратди)

-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев —Диего Мотоа — 3:0

+91 кг: Баҳодир Жалолов —Кристиан Салкедо — 3:0

 

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:08, 01.03.2018.
Ўқилди: 9806 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.