"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия чемпионатининг 28-турида "Арсенал" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:0) фикрларини билдирди.
"Биз ирода кўрсатдик, аниқ ҳаракат қилдик ва учта ажойиб гол урдик.
Кейин осон бўлмади. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқасида ёмон ўйнадик. Аммо барибир яхши натижага эришдик.
Биз Англия кубогидан чиқиб кетдик ва Лига кубогини қўлга киритдик. Иккита мусобақа қолди, уларнинг бирида 10 ойдан буён қатнашиб келяпмиз.
Бу чемпионлик учун охирги қадамлар. Охиригача бориш керак. Биз бешта учрашувда ғалаба қозонишимиз керак. Аммо бу ҳақида кўп ўйлаётганимиз йўқ.
Энди "Челси" билан ўйнаймиз. Англиянинг энг яхши жамоаси бўлиш учун ғалаба қозониш истаги бор. Чарчоқни унутишга ҳаракат қиламиз", - дейди Гвардиола.