"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛ доирасида "Кристал Пелас" устидан қозонилган иродали ғалаба (3:2) ҳақида фикр билдирди.
"Мен ҳар доим ғалабага ишонаман ва охирги кунимгача ишонишда давом этаман.
Охирги дақиқаларда ғалабани илиб кетиш учун бироз омад керак. Баъзан ғолиб - ҳамма табрикларнинг эгаси бўлади. Аммо Ходжсон ҳаммасини тўғри бажарди деб ўйлайман", - дейди Моуриньо.