Кириш Регистрация
26/03 01:00 Боливия 0-0 Уругвай
26/03 05:00 Чили 0-0 Эквадор
26/03 05:00 Венесуэла 1-0 Перу
26/03 05:00 Колумбия 2-2 Парагвай
26/03 05:00 Аргентина 4-1 Бразилия
28/03 01:00 Барселона - Осасуна

«Хайр, Париж» ёхуд 3 ойга футболсиз қолган Неймар ҳақида

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ»нинг бош юлдузи Франция чемпионати 27-турида «Марсел»га қарши кечган ўйинда орттирган жароҳати туфайли жарроҳлик столига ётди. Энг ёмони, катта эҳтимолки, у мавсумнинг қолган қисмида майдонга тушолмайди.

Тўғри, тахмин қилинишича, Неймар Бразилия миллий жамоасининг ЖЧ-2018 доирасидаги илк ўйинигача тўлиқ тикланиши керак. Футболчи аввалги ҳафта ватанига қайтди (26 ёшли ҳужумчини Рио-де-Жанейро аэропортидан ногиронлар аравачасида олиб ўтишди) ва шанба куни жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Чунончи, Париждаги чуқураштирилган тиббий текширув натижаси яхши чиқмади - ҳужумчининг тўпиқ суяги сингани маълум бўлди. Бразилия термаси шифокори Родриго Лашмар тиббий текширувда бевосита қатнашиб, операция бўйича қарор чиқаришда ҳам иштирок этди.

Унинг айтишича, бундай жароҳатдан кейинги тикланиш жараёни  2,5-3 ой вақт олади. Демак, барчаси яхши чиқса, Неймар май ойи охирида, яъни ЖЧ стартига оз муддат қолган вақтда майдонга тушиши мумкин.

Табиийки, Францияда энг қимматбаҳо футболчининг жароҳати кенг муҳокама қилинмоқда. L’Equipe нашрида ёзилишича, Неймар «ПСЖ»нинг умумий ҳолатга муносабатидан жуда хафа.

«Хайр, Париж» -  газета муқоваси шундай безатилди ва бу Неймар тиклангач, жамоага қайтмаслиги мумкинлигига шаъма.

Le Parisien газетаси эса ушбу ёқимсиз жароҳат клубнинг ички муҳитига салбий таъсир қилгани ҳақида маълумот берди. 

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 04:48, 07.03.2018.
Ўқилди: 9845 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон кейинги ўйинини қачон ва кимга қарши ўтказади? [10898]

ЖЧ-2026 саралаш: 8-турдан кейин Ўзбекистоннинг йўлланма учун имконияти қандай ўзгарди? [4720]

ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳдаги вазият билан танишинг (фото) [4076]

Фликдан яна бир ақлли қарор [3819]

Март ойидаги ўйинлардан кейин Ўзбекистон FIFA рейтингида нечанчи ўринни эгаллаши маълум [3254]

Александр-Арнольднинг "Реал"да қанча маош олиши маълум бўлди [3242]

Флик Кундени барча жамоадошлари орасида сўккан [3077]

Эрон матбуоти: «ЖЧда иштирок этиш Ўзбекистоннинг иқтидорли ўйинчилари учун катта трамплин бўлиши мумкин» [2950]

БАА терма жамоаси португалиялик бош мураббийини ишдан ҳайдади [2746]

Эрон терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: «Ўзбекистон қарши учрашув футболчилар учун ҳам руҳий, ҳам эмоция жиҳатдан осон бўлмади» [2720]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz