«ПСЖ» клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер ЕЧЛ 1/8 финали жавоб ўйинида «Реал»га (1:2) қарши кечган баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бефарқлик билиниб турди. Мен нима бўлаётганини билмай қолдим. Хайратда қолдим ва жахлим чиқди. Биз ҳисобни 1:1 кўринишига келтирдик, аммо шундай кейин ҳам ҳеч нарса ўзгармади.
Назаримда, биз прессинг ва ҳужум қилишда давом этишимиз керак эди. Биз ўйинни йўқотдик. Ҳисобни тенглаштирганимиздан кейин ҳам бутун стадион ўйинни ўз фойдамизга ҳал қила олмаслигимизни билиб турганди, чунки «ПСЖ»га интилувчанлик етишмади.
«Реал» ишонч билан ғалабага эришди, биз уларни асабийлашишга мажбур қила олмадик. Биз тўпни уёқдан-буёққа тепиб юрдик, аммо бундай тарзда гол уриб бўлмайди.
1:3 ҳисобини йўққа чиқариш учун олдиндан-орқага узатма қилиб, осмондан бирор нима тушишини кутиш эмас, ҳужум қилиш керак эди. Аммо биз ўйин бошиданоқ «Реал»га прессинг уюштирмадик ва ҳақли равишда турнирни тарк этдик», — дейди Дракслер.