«Ницца» ҳужумчиси Марио Балотелли «ПСЖ» ҳимоячиси Дани Алвесни танқид қилди.
Аввалроқ, бразилиялик футболчи «Фиорентина» ҳимоячиси Давиде Астори ўлими юзасидан гапириб, уни танимагани учун ичи ачишмаганини айтган эди.
«Дани Алвес яхши иш қилмади. У ҳамдарлик билдириш ўрнига, тилига эрк бериб юборди. Ўлим келганида, бундай сўзларни айтмаслик лозим.
Астори яхши, хушмуомала йигит эди, у билан терма жамоа йиғинида танишганман. Афсуски, машғулотим борлиги туфайли, унинг дафн маросимида қатнаша олмайман.
Футболчилар тиббий кўрикдан тез-тез ўтишади, аммо барибир мана шундай ҳолат юз берди. Бу бироз қўрқитади, чунки у ўзини яхши ҳис қилган бўлса-да, ўз тўшагида жони узилган. Ҳозир ўлимни учратиш жуда осон» - деб Балотелли сўзларини келтирмоқда Football Italia.