Кириш Регистрация

Нўъмон Ҳасанов: «Қизил карточка ўз таъсирини ўтказди»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 2-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов ва етакчи ўйинларимиздан бири Жавоҳир Сидиқов иштирок этишди.

Нўъмон Ҳасанов: - Олдинги турда Бухорода мағлубиятга учраган эдик. Ўша баҳсда ҳам ёмон ўйнамадик. Лекин иккинчи таймда гол ўтказиб юбордик. Бу сафар ҳам гарчи сафарда тўп сурган бўлсак-да, ғалаба қозона олдик. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз. Ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Улар бизни ҳар доим қўллаб-қувватлаб келишмоқда.

“Қизилқум” ҳақида гапирадиган бўлсам, яхши шаклланган жамоа. Тажрибали футболчилар бор “Қизилқум” сафида. Навоийликларга кейинги ўйинларда омад тилайман. Ҳамид Актамов яхши мутахассис, ўйламанки жамоани қийин вазиятдан олиб чиқиб кета олади.

Бугунги ғалабадан қизил карточка ҳам муҳим аҳамият касб этди. Тенг кучли жамоалар ўртасидаги баҳсда бир киши кам бўлиб қолиш мағлубият билан тенгдир.

Жавоҳир Сидиқов: - Чиройли ўйин бўлди. Мухлислар шиддатли баҳснинг гувоҳига айланишди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушганди. Боиси, бу жамоалар олдинги турда мағлубиятга учрашганди. Бизда ғалаба бўлган иштиёқ кучли эди. Жамоамиз ҳужумкор ўйин намойиш этмоқда. Бугун ҳам иккита ҳужумчи билан майдонга тушдик ва максимал даражада тўп суришга ҳаракат қилдик. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Яхши ўйинларимиз ҳали олдинда деб ўйлайман.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 23:52, 08.03.2018.
Ўқилди: 3525 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик