Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ва “Uzbek Tigers”нинг собиқ аъзолари Муроджон Аҳмадалиев ва Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги илк жангларини Нью-Йоркда ўтказишди.
"The Real Deal Boxing" va "Мир бокса" компаниялари томонидан ташкиллаштирилган бокс кечаси “Kings Theater” аренасида бўлиб ўтди.
Мазкур жангларда 2016 йилги Олимпия ўйинларининг кумуш медаль соҳиби Шаҳрам Ғиёсов аргентиналик Николас Веласкес билан куч синашса, Муроджон Аҳмадалиев бошқа бир аргентиналик боксчи Давид Пазга (4-4-1) қарши рингга кўтарилди.
Ҳар икки боксчимиз пофессонла боксдаги дебютларини муваффаққиятли бошладилар. Озодбек Назарбековнинг "Мендирман ўша!" қўшиғи садолари остида рингга чиққан Муроджаон Аҳмадалиев биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди.
Севара Назархоннинг "Улуғимсан, ватаним" қўшиғи садолари остида чиқиб келган Шаҳрам Ғиёсовга рақибини нокаут қилиш учун 15 сониягина кифоя қилди.