Кириш Регистрация
31/03 00:00 Бетис 2-1 Севилья
31/03 21:30 Верона 0-0 Парма
31/03 23:45 Лацио 1-1 Торино
01/04 00:00 Сельта 1-1 Лас-Пальмас
01/04 23:45 Вулверхэмптон - Вест Хэм
01/04 23:45 Арсенал - Фулхэм
02/04 00:00 Ноттингем Форест - Ман. Юнайтед
02/04 23:45 Брайтон - Астон Вилла
02/04 23:45 Саутгемптон - Кристал Пэлас
02/04 23:45 Манчестер Сити - Лестер
02/04 23:45 Ньюкасл - Брентфорд
02/04 23:45 Борнмут - Ипсвич
03/04 00:00 Ливерпуль - Эвертон

Ал-Хелайфий хавотирда: у Неймар билан учрашиш учун Бразилияга йўл олмоқда

Баҳо:
+ | -

"Пари Сен-Жермен" клуби раҳбарияти Неймарнинг жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан хавотирга тушиб қолди.

"ПСЖ" хўжайини Носир ал-Хелайфий ва клуб спорт директори Антеро Энрике ушбу ҳафтада Бразилияга йўл олишади ҳамда у ерда Неймар билан учрашишади. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар тарқатди.

Хабарингиз бор, футболчи жароҳат олди ва жарроҳлиқ столига ётди. Клуб раҳбарлари аввало унинг ҳозирги аҳволидан хабар олишади. Иккинчидан, ал-Хелайфий 26 ёшли ўйинчининг фикрини билишга ҳаракат қилади: Неймар ростдан ҳам "ПСЖ" билан тузилган шартномани муддатидан аввал бекор қилмоқчими? Эслатиб ўтамиз, шартнома 2022 йилга қадар тузилган.

Ўтган йилнинг ёзида Барселонадан Парижга кўчиб ўтган Неймар "ПСЖ"даги фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Маълумотларга қараганда, у отасидан ўзининг "Реал"га ўтиши учун ҳаракатни бошлашни сўраган. Неймар Франция чемпионатининг ушбу мавсумида 20та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол уришга муваффақ бўлди.

Манба: football24.ua
Киритилди: 06:59, 12.03.2018.
Ўқилди: 14176 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz