Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Футзал бўйича Ўзбекистон МТЖ ва Заиф эшитувчилар терма жамоаси аъзолари тақдирланишди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон футбол Ассоциациясида Хитой Тайпейида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида бронза медалларини қўлга киритган футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Тайландда ўтган 18 ёшгача бўлган Заиф эшитувчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган футзалчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, ЎФА масъуллари, футзалчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

Хабарингиз бор, футзал бўйича миллий терма жамоамиз Хитой Тайпейидаги Осиё чемпионатида 3-ўрин учун баҳсда Ироқ терма жамоасини мағлуб этиб, бронза медалларини қўлга киритишганди. Ушбу юксак натижага эришган футзал терма жамоасининг ҳар бир аъзосига 24 564 000 сўм миқдорида мукофот пули берилди.   

Ўтган йили Тайланда ўтган U-18 World Deaf Futsal Championship — футзал бўйича заиф эшитувчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиб чиққан футзалчилар эса ушбу ажойиб ғалаба учун 15 декабрь куни Ўзбекистон футбол федерациясида бўлган маросимда мукофотланишган эди. Ўшанда ҳар бир футзалчига 2 000 000 сўм миқдорида мукофот пули тақдим қилинган. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, U-18 World Deaf Futsal Championship норасмий мусобақа бўлиб, ФИФА таснифига кирмайди. 

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси қарамоғида эса фақат ФИФА таснифига кирувчи терма жамоалар бўлади. Шунга қарамай, U-18 World Deaf Futsal Championship — футзал бўйича заиф эшитувчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидағолиб чиқиб, Ватанимиз байроғини юксакка кўтаргани учун ёш футзалчиларга Ўзбекистон футбол Ассоциацияси яна бир бор мукофот пуллари тақдим қилишга қарор қилди. Бу сафар Заиф эшитиувчилар терма жамоасининг ҳар бир аъзосига 16 376 000 сўм миқдорида мукофот тақдим қилинди. 

Футзалчиларга мукофот пулларини Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов топширди.

"Қўлга киритилган юксак натижалар билан барчангизни яна бир бор табриклайман. Эришилган бу ютуқлар билан тўхтаб қолманглар. Олдинга интилишда давом этинглар. Бунинг учун Ўзбекистон футбол Ассоциацияси барча зарур шарт-шароитларни яратиб бермоқда. Барчамиз бир оила бўлиб, биргаликда ҳаракат қилсак, бундан ҳам катта натижаларни қўлга киритамиз", - деди Умид Аҳмаджонов.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:09, 12.03.2018.
Ўқилди: 3269 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.