"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рашфорд Жозе Моуриньо қўл остидаги ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Футболда юксалиш ва шўнғиш доим бирга юради. Асосоийси - жамоа бўлиб қолиш. Футболчи баъзан асосий таркибга тушади, баъзан эса - йўқ. Бу табиий ҳолат. Бу футболнинг бир қисми. Вақт ўтган сари тажриба ошаверади, яна шундай ҳолат юз берса, буни осон қабул қиласан. "
Менга марказда ўйнаш қулайроқ, чап қанот ҳимоячисини алдаб ўтсанг ҳам барибир шу ерда пайдо бўласан. Мураббий турли позицияда ўйнашимни сўради. Шунинг учун мен бемалол чапда ҳам, ўнгда ҳам, марказда ҳам ўйнашим мумкин. Булар тажрибам ошишига сабаб бўлади", - дейди Рашфорд.