"ПСЖ" ҳимоячиси Дани Алвес "Реал" ҳуумчиси Криштиану Роналду билан воқеани эслади.
ЕЧЛ 1/8 финалининг жавоб учрашувида Алвес бурнини қоқиб, қўлини Роналдунинг енгига артган эди.
"Айтишларича, мен манқамни Роналдунинг футболкасига артган эканман. Мана, нима учун мен ўзим яшаётган дунёни тушунмаслигимни айтиб келаман. Баъзан "менинг ёшим иккидами ёки мана бу одамлар икки ёшдами" деб ўйлаб қоламан. Нафас олишда қийналиб қоламан, менга ҳаво керак.
Роналду менга зарба бермоқчи бўлганини кўрдим, аммо футбол, ортиқча гап йўқ.Унга "Қария, мен ҳам сенингдек мағлубиятни ёқтирмайман" дедим", - дейди Алвес.