Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Аёллар футболи ва футзал мавсуми: “Металлург”да тайёргарлик авжида

Баҳо:
+ | -

Анча шов-шувга сабаб бўлган Суперлига мавсуми бошланганига ҳам салкам бир ой бўлмоқда.

Дастлабки уч тур мусобақа қонун-қоидасига кескин ўзгартиришлар киритилганлиги, мусобақа Регламенти янгича талқин қилинганлиги бежиз эмаслигини исботлади. Футболимизнинг янада ривож топа бошлаганлигини  жамоалар сони қисқаргач чинакам рақобат юзага келганлигидан, футболчиларда ғалабага бўлган шижоат янада ортганлигидан, клублар Профессионаллик сари қоғозда эмас, амалда интилаётганлигидан, стадионларга мухлислар мажбурликдан эмас, ихтиёрий равишда шошаётганлигидан пайқаш мумкин бўлмоқда.

Суперлига катта йўлга чиқиб олди, навбат Про-лига, аёллар футболи ва футзал мусобақаларига келмоқда. Демак, бу йўналишда ҳам маълумотлар бериш пайти келди. Мавзуни “Металлург” клуби билан бошлаймиз.

Аёллар футболи бўйича:

Жамоанинг расмий номи - “Металлург-woman”. 2013 йилда ташкил топган. Жамоа машғулотлар ўтказиш, яшаш ва овқатланиш учун база сифтида  Бекободдаги “Металлург” стадионидан фойдаланади. Бунинг учун барча шароитлар яратилган. Уй учрашувларини А.Анохин номидаги ҳамда “Металлург” стадионларида ўтказади. Футболчилар барча керакли жиҳозлар, спорт кийимлари билан таъминланган. Жамоа фойдаланиши учун Ўзметкомбинат томонидан “Исузи” автобуси бириктирилган.

Жамоа бош мураббийи Аваз Максумов. Дарвозабонлар мураббийи Илҳом Хамзалиев. Жамоа бошлиғи Равшан Холиқов.

“Металлург” қизларининг янги мавсумдаги ният ва мақсадлари – фақат чемпионлик ва Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлиш.

Футзал бўйича:

Жамоанинг расмий номи “Металлург”. 2016 йилда ташкил топган. Барча шароитларга эга бўлган “Металлург” футбол клуби базасидан фойдаланади.

Суперлигада рақибларини Бекобод шаҳридаги “Ёшлик” спорт залида қабул қилади. Футболчилар барча керакли жиҳозлар ва спорт кийимлари  билан таъминланган. Жамоага Ўзметкомбинат томонидан микроавтобус бириктирилган.

Жамоа бош мураббийи мамлакат терма жамоасида узоқ йиллар тўп сурган Николай Одушев. Футзал клуби спорт директори Сергей Курочкин,  техник директори Жўра Шоймардонов, катта мураббий Роман Соколовский. Жамоанинг бу йилги мақсади кучли олтиликка кириш.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 18:29, 22.03.2018.
Ўқилди: 2388 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2668]

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2511]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2206]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2195]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1799]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1661]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1573]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1567]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1550]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1208]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик