"Истамбул" яримҳимоячиси Арда Турон аёлига қалтис савол берган журналистлар билан жанжаллашиб кетишига бир баҳя қолди.
Ресторандан чиқишида футболчи ва унинг турмуш ўртоғини журналистлар ўраб олдилар, улардан бири футболчининг аёлига қараб, яқинда бўлиб ўтган тўй маросимида жуда камтар бўлгани ҳақида савол берди.
Футболчининг аёли бу саволга бармоғини лабларига қўйииш ишораси билан жавоб берди. Журналист яна савол берди: "Арда сизга гапиришни тақиқлаб қўйганми?"
Бундан Туроннинг аччиғи чиқиб кетди ва журналистга шундай деди: "Сал ўзингни бос, бўлмаса бошинги ёраман. Сен менинг хотиним билан гаплашяпсан!"
Шундан сўнг жуфтлик маросимни таксида тарк этдилар.