Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Суперлига: АГМК – “Локомотив” учрашувини А.Шукруллаев бошқаради

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 4-тур доирасидаги АГМК – “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашув “Локомотив” жамоасидан бир неча футболчиларнинг миллий терма жамоа таркибида Африкада ўтадиган халқаро ўртоқлик учрашувига жалб этилганлиги муносабати билан бошқа муддатга қолдирилган эди.

Мазкур ўйиннинг шу тур доирасида 31 март кунига белгиланганидан ҳам хабарингиз бор. Ушбу учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи тасдиқланди. Ўйинни тошкентлик Акобирхўжа Шукруллаев бошчилигидаги ҳакамлар бошқарадиган бўлишди.

АГМК – “Локомотив”

31 март. Олмалиқ шаҳри. Соат 18:00.

Ҳакамлар: А.Шукруллаев (Тошкент), С.Ҳакимов (Самарқанд), Ш.Қамаров (Самарқанд), Ғ.Жўраев (Наманган).

Назоратчи – Ф.Абдуллаев (Тошкент).

Комиссар – Л.Қўчқоров (Тошкент).

Шунингдек, мазкур турнинг 30 март куни бўлиб ўтиши белгиланган “Насаф” – “Металлург” жамоалари учрашувининг қанот ҳакамлари ҳам ўзгарган. Олдиндан тайинланган Т.Гайнуллин ва А.Цапенко 27 март куни Осиё Кубоги-2019 саралаш мусобақасининг Ливан ва Малайзия терма жамоалари учрашувида хизмат қилишлари боис, ички чемпионат ўйинларидан озод этилишди. Уларнинг ўрнига “Насаф” – “Металлург” учрашувига қанот ҳакамлари сифатида наманганлик М.Мажидов ва Р.Фозилов тайинланди.

“Насаф” – “Металлург”

30 март. Қарши шаҳри. Соат 20.00.

Ҳакамлар: Ш.Қосимов (Тошкент), М.Мажидов (Наманган), Р.Фозилов (Наманган), Д.Клепиков (Тошкент).

Назоратчи – Р.Серазитдинов (Тошкент).

Комиссар – С.Қудратуллаев (Тошкент).  

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 20:00, 26.03.2018.
Ўқилди: 2145 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.