Кириш Регистрация

Равшан Ҳайдаров: «Асосий вазифамиз миллий терма жамоага футболчи етиштириб чиқариш»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон – Кения (1:0) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ўзбекистонликлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ва ҳимоячи Достон Турсунов иштирок этишди.

"Водийда 2та ажойиб баҳсга гувоҳи бўлдик. Жамоамиз учун анча фойдали бўлган беллашувларни кузатдик. Мана шундай ўйинларни ташкил қилиб берган ЎФА раҳбариятига жамоа номидан раҳмат дейман. Шу қатори бизнинг таклифимизга рад жавобини бермасдан, Ўзбекистонга келган кенияликларга ҳам ўз миннадорчилигимни билдираман. Биринчи марта Африка термаларидан бири билан ўйнадик. Бу катта тажриба мактаби бўлди. Бошқа ўйинда бундай муҳитни топиш қийин деб ўйлайман. Кения ОТЖ менга жуда ёқди.

Учрашув борасида гапирадиган бўлсам, ўйинни назорат қилиб бордик ва чиройли футбол намойиш этдик. Таркибдаги ўзгаришлар ҳам баҳсни кучайтирди. Андижондаги ўйинда йўл қўйилган хатоларни такрорламасликка интилдик. Шогирдларимнинг ўйинидан қониқдим. Яна бир нарсани алоҳида эътироф этмоқчиман, бизнинг асосий вазифамиз миллий терма жамоамизга ўйинчи етказиб бериш ҳисобланади. Шу ўринда, “Истиқлол” стадионидаги ажойиб ташкилотчилик учун ҳам фарғоналикларга катта раҳмат айтиб қоламан", - деди Ҳайдаров.

"Ғалаба учун охиригача ҳаракат қилдик. Мураббийларнинг кўрсатмаларига амал қилганимиз анча фойда келтирди. Биринчи ўйинда бироз натижалар ўхшамади. Чунки таркибда янги футболчилар кўп эди. Фарғонадаги иккинчи ўйингача жамоа янада жипслашди. Кения ҳам яхши жамоа экан. Иккинчи бўлим охирида жамоавий ҳужумга ўтдик ва бу ўз самарасини берди", — деди Достон Турсунов.

“Нефтчи” матбуот котиби Ҳожиакбар Жабборов ёзиб олди.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 08:28, 27.03.2018.
Ўқилди: 2737 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.