Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Насаф»: Тарбияланувчиларимиз Қатарга жўнаб кетишди

Баҳо:
+ | -

Бугун тарбияланувчиларимиздан иборат жамоаларимиз Қатарга жўнаб кетишди. Ёш футболчиларимиздан иборат делегациямиз Тошкент-Истанбул-Доҳа ҳаво йўнлиши бўйича Қатарга боришади.

Қатарнинг дунёга машҳур “Aspire” академияси Осиёнинг энг яхши академиялари тарбияланувчиларидан иборат жамоалар ўртасида мусобақа ташкил этган.  Мазкур мусобақага 2017 йил якунига кўра, Ўзбекистоннинг энг яхши академияси сифатида эътироф этилган “Насаф” футбол мактаби ҳам иштирок этади

Мусобақада футбол мактабимизнинг 2000 йилда туғилган тарбияланувчиларидан иборат жамоамиз (мураббийлар: Нурали Султонов, Насим Шойимов), 2001-2002 йилда туғилганлар жамоамиз (мураббий: Павел Кшнякин) ва 2003 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиздан иборат жамоамиз (мураббий: Умар Раҳматуллаев ва Жасур Ибрагимов) иштирок этишади. Жамоаларнинг ҳар бири 16 нафар ёш футболчиларимиздан иборат. Шунингдек жамоаларимизга, ёш дарвозабонлар мураббийи Михаил Наумов ҳамда шифокор Суннат Сахаддиновлар ҳамкорлик қилишади.

Қатардаги мусобақа 1-4 апрел кунлари бўлиб ўтади. Ҳар бир ёш тоифасидаги жамоаларимиз 2тадан учрашув ўтказишади. Шунингдек жамоаларимиз Қатарлик тенгдошлари билан биттадан ўртоқлик учрашувларида ҳам майдонга тушишади.

Делегацияга футбол мактабимиз директори Сергей Кучеренко раҳбарлик қилмоқда.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 10:15, 31.03.2018.
Ўқилди: 2332 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.