"Монако" ҳужумчиси Радамель Фалькаонинг фикрича, Франция лига кубоги финалида ишлаган бош ҳакам ўйиннинг асосоий вақтига кам вақт ажратган.
Финал ўйинида "Монако" "ПСЖ"га 0:3 ҳисобида ютқазди.
"Ҳар икки вазиятда ҳам "ПСЖ"га ёрдам берилганлиги ранжитмоқда. Баъзан ҳеч нарса кўринмайдиган тасвирга қараб. БУ футболни ўлдириши мумкин. Ҳакам пенальти билан боғлиқ вазиятга 4 дақиқа сарфлади, менинг голимга яна 4 дақиқа. Айтингчи, ҳакам нима учун асосий вақтга бор-йўғи 2 дақиқа қўшди?", - дейди Фалькао.