«Ювентус» клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри ЕЧЛ 1/4 финал «Реал» жамоасига қарши ўйин олдидан ўтган йилги Кардиффда бўлган финални эслаб ўтди.
«Бугун биз чемпионлар лигасининг доимий иштирокчиси, 2011 йилдан буён камида ярим финалга чиққан жамоага қарши ўйнаймиз. Шундай кучли жамоани мағлуб этиш «Ювентус»ни жуда ҳам руҳлантирган бўлар эди. Мақсадимиз бир савияда футбол ўйнаб ғалаба қозониш.
Мадридликлар икки-уч тўп узатиш билан бизнинг жарима майдонга кириши мумкин, шунинг учун ҳам жуда эҳтиёткор бўлишимиз ва ҳимоядан қарши ҳужумга тезроқ чиқиш лозим.
Кардиффда иккинчи бўлим илк 15 дақиқада биз руҳан синдик ва таслим бўлдик. «Реал» эса иккинчи голдан кейин бизнинг дарвозага учинчисини ҳам киритди. Бу сафар барча ҳолатда охиригача ҳаракат қиламиз», - дейди Аллегри.