Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Миржалол Қосимов: «Ўйин дурангга мос эди, аммо...»

Баҳо:
+ | -

“Қизилқум”- “Бунёдкор” (0:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб тошкентликлар устози Миржалол Қосимов иштирок этди.

-Учрашув қийин кечди. “Қизилқум” яхши, тажрибали футболчилардан ташкил топган. Жамоа қарши ҳужумда ҳаракат қилиб, гол уриш учун яхши имкониятлараг эга бўлди. Олдинги чизиқда Сидоров ҳаводаги курашда ҳимоячиларимизга қийинчилик туғдирди. Қолаверса, бўлим охирида Дониёр Усмоновнинг зарбаси голга айланмай қолди ва дарвоза устунига тегди. Фикримча, шогирдларим иккинчи бўлим ўрталарига келиб ўзимиз кутган ўйинни намойиш эта бошлашди ва ўйин охирида гол уриб, ғалабага эришдик. Умуман бугунги ўйин дурангга мос эди. Бугунги учрашув  тарихга айланди ва биз кейинги ўйинга тайёргарлик кўришимиз лозим.

-Иккинчи бўлим ўртасида “Қизилқум”нинг етакчи футболчиси Григалашвили майдонни тарк этгач, мезбонларнинг ўйини бироз сусайди. Жамоангиз айнан ўша дақиқалардан ташаббусни ўз қўлига олишни бошлади..

-Ҳақиқатан ҳам уларда биринчи бўлимда гол уриш учун имконият бўлди. Айниқса, ўша Усмоновнинг зарбаси голга айланганда, ҳисоб бошқача кўриниш олиши аниқ эди. Қолаверса, бугун “Қизилқум”нинг етакчи футбочлиси Эркин Бойдуллаевнинг майдонда йўқлиги ҳам барибир жамоа ўйинига ўз таъсирини ўтказди. Мезбонларда  ўйинни бошқара оладиган футболчи етишмади.  Биз гарчи тўп билан муомалада устунлик қилган бўлсакда, бу  биринчи бўлимда самара келтирмади,- деди Миржалол Қосимов.

"Қизилқум" матбуот хизмати.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:52, 06.04.2018.
Ўқилди: 3068 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9247]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5536]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3741]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2975]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2366]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2329]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1658]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1520]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1465]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1337]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик