"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне жамоа ҳужумчиси Диего Костанинг Европа лигачи чорак финалининг биринчи учрашувида "Спортинг"га қарши ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Бу Костанинг жамоамизга қайтганидан кейинги энг зўр ўйини бўлди. У майдонда ваҳший бўлди, кўп ҳаракат қилди, голларда қатнашди ва бутун ўйин давомида қоидани бузмасликка ҳаракат қилди. Ўйин охирида жамоа чарчаб қолди, бу табиий, чунки биз бор кучимизни ишга солган эдик", - дейди Симеоне.
Жавоб учрашуви 12 апрель куни Лиссабонда бўлиб ўтади.