Кириш Регистрация
19/03 01:00 Бавария 4-1 Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль 4-0 Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм 3-2 Атлетико
19/03 16:00 Андижон 2-0 Машъал
19/03 18:15 Бухоро 3-1 Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор
20/03 22:30 Кальяри - Наполи
21/03 00:45 Женоа - Удинезе
21/03 01:00 Борнмут - Ман. Юнайтед
21/03 01:00 Вильярреал - Реал Сосьедад
21/03 17:30 Брайтон - Ливерпуль
21/03 18:00 Эльче - Мальорка
21/03 19:00 Парма - Кремонезе
21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
21/03 20:00 Фулхэм - Бёрнли
21/03 20:15 Эспаньол - Хетафе
21/03 22:00 Милан - Торино
21/03 22:30 Эвертон - Челси
21/03 22:30 Леванте - Реал Овьедо
21/03 22:30 Осасуна - Жирона

Ла Лига. Бир киши кам бўлиб ўйнаган «Барселона» «Сельта»ни юта олмади

Баҳо:
+ | -

17 апрель санасида Испания Ла Лигасининг 3 кун давом этадиган 33-тур баҳслари бошланди.

33-тур доирасида «Барселона» Вигода «Сельта» меҳмони бўлди. Ушбу ўйинда «Барселона»нинг Лео Месси, Луис Суарес каби етакчилари захирада қолдирилди. Мазкур ўйиндаги ғалаба каталонияликларга чемпионлик унвонига янада яқинлашиб олишига кўмак берарди. ​Аммо учрашув «Барселона»нинг ғалабаси билан якунланишига «Сельта» йўл қўймади.

Аввалига Усмон Дембеле 36-дақиқада каталонияликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 45-дақиқада «Сельта» аъзоси Хонатан Кастро таблодаги ҳисобни 1:1 бўлишини таъминлади. Иккинчи бўлимда Пако Алькасер яна «Барса»ни олдинга олиб чиққан бўлса, учрашувнинг 82-дақиқасига келиб Яго Аспас Марк Андре тер Штегендан қайтган тўпни дарвозага аниқ йўллади. Қайд этиш жоиз, захирадан майдонга туширилган «Барселона» аъзоси Серхи Роберто 71-дақиқада ҳакам томонидан майдондан четлатилди. Шу тариқа учрашув томонларнинг 2:2 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунланди.

Мазкур натижадан кйин "кўк-анорранглилар" ҳисобидаги очколар сони 83тага етди. Улар 33-тур баҳсини бугун ўтказадиган "Атлетико"дан 12 очко олдинда боришмоқда.

«Севилья» эса сафарда «Депортиво» меҳмони бўлиб, голсиз дуранг натижасини қайд этди.

Испания Ла лигаси, 33-тур
Сельта – Барселона 2:2 (1:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 36 Дембеле, 1:1 – 45 Кастро, 1:2 – 64 Пако Алькасер, 2:2 – 82 Аспас.
Сельта – Альварес, Васс, Ронкалья, Гомес, Кастро, Браис Мендес (Бойе, 83), Хосабед (Радоя, 73), Лоботка, Систо (Мор, 79), Макси Гомес, Аспас.
Барселона – тер Штеген, Нелсон Семеду, Мина, Вермален, Динь, Андре Гомеш (Сержи Роберто, 60), Паулиньо, Дембеле (Алеиш Видаль, 78), Денис Суарес, Коутиньо (Месси, 60), Пако Алькасер.
Огоҳлантиришлар: Аспас (56), Васс (78), Кастро (88).
Четлатиш: Сержи Роберто (71).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 03:28, 18.04.2018.
Ўқилди: 10104 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.