“Барселона” клуби “Севилья” ҳимоячиси Клеман Лангленинг трансферини тезлаштирди.
“Sport.es” нашрига кўра, Ланглега “Ливерпул”нинг ҳам қизиқаётгани “Барселона”ни илдамроқ ҳаракат қилишга ундаган. Испан гранди аллақачон футболчининг трансфери борасида унинг агенти билан музокараларни бошлаган. Маълумотларга кўра, 22 ёшли ҳимоячи ёзда “Барселона”га ўтишга тайёр.
Маълумот учун, Лангленинг шартномасида уни 45 млн еврога сотиш борасида банд бор. Яъни “Барселона” футболчи учун шунча маблағ таклиф қилса ва Лангленинг ўзи ҳам Каталонияга кўчиб ўтишни истаса, “Севилья” қаршилик қила олмайди.