Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина 2-1 Лацио
22/09 17:00 Хетафе 1-1 Леганес
22/09 17:30 Марокаш 1-4 Португалия
22/09 17:30 Панама 8-3 Тожикистон
22/09 18:00 Брайтон 2-2 Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца 1-2 Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-1 Сельта
22/09 19:30 Сурхон 0-1 Бунёдкор
22/09 20:00 Франция 1-4 Эрон
22/09 20:00 Венесуэла 7-3 Гватемала
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

«Бавария» муваффақиятининг беш элементи

Баҳо:
+ | -

Ўтган ҳафта «Аугсбург»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этган «Бавария» қаторасига 6-марта Германия чемпионлигини қўлга киритди. Умуман олганда, жамоа 28-бор мамлакат чемпиони бўлди.

Эътиборли томони, мюнхенликлар Бундеслига баҳслари якунланишига беш тур қолганида биринчи ўрин масаласини ҳал қилишди.

Қуйида «Бавария»нинг чемпион бўлишида муҳим омил бўлган бешта элемент ҳақида сўз юритамиз.

Гол машинаси

Ҳозирда Роберт Левандовски сайёрадаги энг яхши ҳужумчи бўлса керак. Айнан классик марказий ҳужумчи ҳақида сўз юритяпмиз. Мессига ўхшаш афсунгар ёки Криштиану Роналдудек қанотлардан ҳужум қилишни яхши кўрадиган футболчи ҳақида эмас. «ПСЖ» вакили Эдинсон Кавани ҳам польшалик футболчи сингари ҳаракат қилади.

Лекин Франция чемпионатининг савияси ва «ПСЖ»нинг еврокубоклардаги камтарлиги туфайли уругвайлик футболчини Робертга тенглаб бўлмайди. ЛеванГОЛски Бундеслигада қаторасига икки мавсумда 30тадан гол уришга эришди. Айни пайт унинг ҳисобида 26та гол бор. Олдинда эса бешта тур.

Шунингдек, Юпп Хайнкес еврокубоклардаги муҳим ўйинларга асраш учун футболчига дам беряпти ёки захирада ушлаб турибди. Робертнинг ҳеч қандай «Реал»га кетмаслигига мураббийнинг ишончи комил.

Шунингдек, Германия чемпионати тўпурарлари баҳсида унинг натижасини такрорлашига ишонмоқда. Ҳозирда Хайнкес бу борада учинчи ўринни эгаллаб турибди. Левандовски мураббийининг натижасини такрорлаши учун яна 46та тўп киритса бас.

Ўйин конструктори

Пулни ақл билан сарфлаш ҳақиқий немисча одат. «Бавария» нафақат ишлаб топишни, балки сарфлашни ҳам қойиллатади. Трансфер бозори ақлдан озаётган бир пайтда мюнхенликлар ажойиб қарорлари билан одамни ҳайрон қолдиришади. Мисол учун, Хамес Родригесни «Реал»дан икки йилга ижарага олишди ва бунинг учун 15 миллион евро тўлашди. Ҳайрон бўлманг, сумманинг охирида яна битта нол йўқ. Ҳаттоки, «ўн беш» деб ёзишимиз ҳам мумкин. Ҳозирги бозор билан таққослайдиган бўлсак, бу деярли текин.

Зайниддин Зиданнинг ишончини оқлай олмаган колумбиялик футболчи жанубий америкаликлар учун унчалик маъқул бўлмаган Бундеслигага осонлик билан мослашиб олди.

Унинг тўп узатишлари аниқлиги 90 фоизга тенг. Бу эса даража. Шунингдек, чиройли голлар ҳам урмоқда, голли пасларни беряпти. Айни пайтда самарали узатмалар борасида Хамес Германия чемпионатида етакчилик қилмоқда.

Шартномага кўра, «Бавария» футболчининг трансферини 42 миллион евро эвазига сотиб олиш имкониятига эга. Бундай даражадаги футболчи учун сариқ чақа деса ҳам бўлаверади.

Ламнинг меросхўри

Ламсиз ҳаёт борми? Бавариялик сардор ўтган мавсум фаолиятини якунлаганидан сўнг Германияда шундай саволларни бера бошлашди.

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:13, 20.04.2018.
Ўқилди: 4190 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.