Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Сабина Ташкенбаева ўзбек спорти тарихида янги саҳифа очди

Баҳо:
+ | -

Хабар бериб ўтганимиздек, бадиий гимнастикачимиз Сабина Ташкенбаева бугун Жаҳон кубоги босқичида кумуш медаль соҳибасига айланди.

Ушбу кумуш медаль Ўзбекистон учун гимнастика бўйича Жаҳон кубоклари тарихидаги биринчиси ҳисобланади.

Бадиий гимнастикада шундай анъана бор. Терма жамоанинг биринчи рақамли спортчиси мусобақаларда ўз юрти шарафини ҳимоя қилаётганида унга аста-секин ўринбосар тайёрлаб борилади. Ульяна Трофимова мисолида кўрадиган бўлсак, навоийлик спортчи ўз вақтида кўплаб халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этган. Ўша вақтларда Анастасия Сердюкова унга ўринбосар сифатида тайёрлаб келинган эди. Трофимова спортчилик фаолиятини якунлагач, Сердюкова юқори натижаларга эришиши учун маълум вақт талаб этилди. Анастасия Осиё ўйинлари, Ислом бирдамлик ўйинларида муваффақиятли иштирок этди. Риода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида қатнашишга ҳам муваффақ бўлди. Ўз навбатида Ўзбекистон гимнастика федерацияси Сердюковага захира сифатида Сабина Ташкенбаевани тайёрлаб борарди. 2017 йилги мавсум якунига етгач, Анастасия Сердюкова профессионал спортчилик фаолиятини якунлади. Шундан сўнг мана, Сабина Ташкенбаева катта саҳнага чиқди. У мухлисларини узоқ куттириб қўйгани йўқ ва Жаҳон кубоги баҳсларида кумуш медаль соҳибасига айланди. Эътиборлиси, бу Ўзбекистон гимнастикаси тарихида Жаҳон кубокларида қўлга киритилган биринчи кумуш медалдир. Сабинанинг бундай натижалари кўплаб халқаро мутахассисларнинг эътирофига сазовор бўлмоқда. Бунда унинг мураббийлари Лилия Власова ҳамда Насиба Абдуллаеваларнинг ҳиссаси катта. Шунингдек, Ўзбекистон гимнастика федерациясининг ҳам хизматлари таъкидлаб ўтиш лозим. Сабина Ташкенбаеванинг натижаси ўзбек спорти тарихига кирди.

Энди у Осиё ўйинларига тайёргарлик кўради. Ҳозирги кунда Жакартадаги Осиё ўйинларида иштирок этадиган уч нафар бадиий гимнастикачимиздан иккисининг номи аниқ бўлиб улгурган. Улар Сабина Ташкенбаева ва Нуриниссо Усмоновадир. Учинчи иштирокчи ким бўлиши эса айни пайтда гимнастика федерацияси, мутахассис ва мураббийлар томонидан аниқланмоқда. Умид қиламизки, Сабина энди Осиё ўйинларида ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, медалларга сазовор бўлади. Ўзбекистонлик спорт мухлисларини Сабина Ташкенбаеванинг ушбу юксак натижаси билан муборакбод этамиз ва кейинги мусобақаларда ундан олтин медаль ҳам кутиб қоламиз.

Шуни қайд этиб ўтиш лозимки, Сабина Ташкенбаеванинг бундай юксак натижаларга эришиши замирида катта меҳнат ётибди. Қолаверса, давлатимиз раҳбарининг спорт соҳасида олиб бораётган кенг кўламдаги ислоҳотлари, Миллий олимпия қўмитаси томонидан юритилаётган сиёсат ана шундай муваффақиятларга пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 20:36, 22.04.2018.
Ўқилди: 4336 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8996]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5482]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3648]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2962]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2348]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2300]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1617]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1474]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1446]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1278]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик