Испания чемпионлиги учун кураш "Барселона"га бой берилганидан сўнг "Реал" раҳбарияти таркибни қайта қуриш ҳақида ўйламоқда.
Don Balon хабарига кўра, мадридликларнинг 2018 йил ёзидаги асосий трансфер нишони - "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ бўлади.
Мисрлик 25 ёшли футболчи учун "Реал" президенти Флорентино Перес 200 миллион евродан воз кечишга тайёр.
Муҳаммад Салоҳ бу мавсумда 33 ўйинда 31 та гол уриб ва 9 та голга тўп ошириб, АПЛнинг энг яхши ўйимнчиси номига сазовор бўлди.