Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Pepsi Суперлига: Якшанба кунги пойтахт дербиси ҳам “Бунёдкор” стадионида ўтади

Баҳо:
+ | -

Pepsi Суперлиганинг 9-туридан жой олган “Локомотив” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашувга “Бунёдкор” стадиони мезбонлик қилади.

Мазкур беллашув 29 апрель — якшанба кунига тайин қилинган бўлиб, унинг 20:00 да старт олиши белгилаб қўйилганди. “Локомотив” футбол клуби хавфсизлик масаласи ҳамда стадион атрофида бошланган таъмирлаш ишларидан келиб чиқиб, учрашувни “Бунёдкор” стадионига кўчиришни сўраб, ПФЛга мурожаат билан чиқди.

“Спорт” телеканали билан режалаштирилган ўйин вақти эса ўзгармади. Шунингдек, 9-турнинг якшанба куни ўтиши керак бўлган яна 2 та учрашувида ҳам вақт масаласи ўзгаришсиз қолди:

“Металлург” - “Бухоро 16:00

“Навбаҳор” - “Нефтчи” 18:00

Тошкент дербисининг “Бунёдкор” стадионида ўтиши мухлисларга ҳам қўшимча қулайликлар яратиши мумкин. 8-турдан ўрин олган “Бунёдкор” — “Локомотив” ўйинига 15 мингдан зиёд футбол мухлиси ташриф буюрди. “Темирйўлчилар”нинг “Пахтакор”га қарши ўйинида ҳам мухлислар ташрифи юқори бўлиши кутилмоқда.

Маданий хордиқ чиқариш истагида бўлган юртдошларимиз йилнинг энг яхши ўйинларидан бирини дам олиш куни “Бунёдкор” стадионида томоша қилишлари мумкин.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 18:18, 27.04.2018.
Ўқилди: 5017 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.