Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Черчесов: "Салоҳ Миср термасида тўпни "Ливерпуль"дагидан бир сония кечроқ қабул қилади"

Баҳо:
+ | -

Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов ЖЧ-2018 мусобақасидаги рақиби - Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳақида фикр билдирди.

- Миср термасининг етакчиси Муҳаммад Салоҳни айни пайтда деярли дунёнинг энг яхши ўйинчиси деб аташмоқда.

– Қўшиламан. Охирги ўйиндан ҳам кўриниб турибди, ҳамма нарса қўлидан келади.

– Унинг "Ливерпуль"даги ўйинлари ҳақида фикрингиз. Терма жамоасида ҳам шундай ўйин кўрсата оладими?

– Фақат угина эмас, унинг атрофидаги ҳамма нарса ўзгарди. Клопп ўз жамоасини икки йил аввал қуриб бўлган, Салоҳга қулай бўлмоқда. У яхши жамоага тушди, унга у ер ёқяпти, уни ҳамма тушунади, у ҳаммани тушунади, унга ишонадилар. Коутиньо кетганидан сўнг Салоҳ ўзини ҳақиқий етакчидек ҳис қиляпти. Бунинг устига тезлик, техника, иқтидор.

– Миср терма жамоасида бундай бўлмайдими?

– Сал бошқачароқ. Миср термаси бош мураббийи ктор Купернинг футболи бошқачароқ. Гап Салоҳнинг "Ливерпуль"да ҳимоя ишларидан озод қилинишида эмас, унга тўпни қандай тезликда етказишларида. У Миср термасида тўпни "Ливерпуль"дагидан кўра бир сония кечроқ қабул қилади. Бу сония кўп нарсани ҳал қилади", - дейди Черчесов.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:27, 28.04.2018.
Ўқилди: 4424 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик