Кириш Регистрация
27/05 00:00 Севилья 1-2 Барселона
27/05 19:00 Локомотив 1-1 Сурхон

Аёллар футзал терма жамоасини Осиё чемпионатига кузатиш маросими бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси шу йилнинг 2-12 май кунлари Тайландда ўтадиган Осиё чемпионатига Тошкентда тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Футзалчи қизларимиз “Чиғатой” спорт базаси жойлашган ҳолда “Бунёдкор” стадионининг залида машғулотлар олиб боришди. 

Бугун “Чиғатой” спорт базасида футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасини Осиё чемпионатига кузатиш маросими бўлиб ўтди. 

Маросимда ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар футзалчи қизларимизга бўлажак мусобақада омад ёр бўлишини тилашди. Ўз ўрнида футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Аваз Махсумов Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан терма жамоа учун яратиб берилган шарт-шароитлар учун миннатдорчилик изҳор қилди. Терма жамоа сардори Мавлуда Мунавварова эса бўлажак мусобақада яхши иштирок этгган ҳолда, юртимизшаънини Осиё чемпионатида муносиб ҳимоя қилишга ваъда берди. 

Футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси билан биргаликда Таиланд, Эрон, Япония, Малайзия, Хитой, Гонк Конг, Вьетнам, Баҳрайн, Хитой Тайпейи, Ливан, Макао, Туркманистон, Бангладеш ҳамда Индонезия терма жамоалари иштирок этишади. 

Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги чемпион Эрон ва мусобақа дебютанти Туркманистон жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган. Жамоамиз дастлабки ўйинини 5 май куни Туркманистон жамоасига қарши, иккинчи ўйинни эса 7 май куни Эронга қарши ўтказади. 

05.05.2018 Ўзбекистон – Туркманистон

07.05.2018 Эрон - Ўзбекистон

Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари бугун тунда Тайланддга йўл олишади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:15, 30.04.2018.
Ўқилди: 1802 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.