Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Юпп Хайнкес: «Умид қиламан, ўйин тақдирини ҳакамлар эмас, футболчилар ҳал қилади»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош мураббийи Юпп Хайнкес Европа чемпионлар лигасининг ярим финал босқичи доирасида "Реал"га қарши бўладиган жавоб баҳси олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Ҳакамлар ҳақида
«Умид қиламан, ҳакам ўйинни холис ва бахато бошқаради. Ўйин тақдирини ҳакамлар эмас, футболчилар ҳал қилишидан умидворман».

«Реал»га қарши муваффақиятсиз ўйинлар серияси ҳақида
«Мадрид»га қарши ўйинларда неча марта мағлубиятга учраганимиз аҳамиятга эга эмас, сабаби мен бунгача «Бавария» бош мураббийи эмасдим. Эртага бошқа ўйин бўлади. Қолгани муҳим эмас. Бу биз учун қийин ўйин бўлади, шунингдек, «Реал»га ҳам. Учрашув муҳити қайноқ бўлади, аммо футболчиларим катта тажрибага эга. Биз амалдаги чемпионга қарши ўйнаймиз, шу боис, ремонтадани амалга ошириш янада қийинроқ бўлади. Улар муҳим ўйинларда яхши ўйнашга кўникишган, аммо биз мураккаб рақиб бўламиз. Сабаби, биз шундай ўйинларда улғаямиз. Финалга чиқишни истаймиз. Футболда тоғни қайириш мумкин. Биз буни амалга оширишга ҳаракат қиламиз».

Муҳим вазият ҳақида
«Биринчи ўйинга нисбатан самаралироқ ҳаракат қилишимиз керак эди. Мюнхендаги ўйинда улар 3та вазият яратиб, иккита гол уришди. Мавсум давомида кўплаб голлар уряпмиз. Шу томонлама биз ажралиб турибмиз. Бу ҳаммасидан муҳимроқ».

Қўрқув ҳақида
«Ўз жамоамга ишонаман. Балансни топишимиз ва ҳар бир вазиятда нима қилиш кераклигини билиш учун хотиржамликни сақлашимиз лозим».

Пенальтилар серияси ҳақида
«Буни ҳам машқ қилишимиз керак, лекин ўйинда сенга кўп нарсалар таъсир кўрсатади: босим, муҳит, асаблар... Лекин 2012 йилдаги каби воқеа содир бўлса, бу мен учун аҳамиятга эга бўлмайди».

«Реал» ва Чемпионлар лигаси
«Улар Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга кўникишган. Бунинг учун катта маҳорат ва яхши таркибга эга бўлиш керак. Бундан ташқари, баъзи вазиятларда ва ҳакамлар борасида омад ҳам кулиб боқиш керак…».

Манба: realmadrid.ru
Киритилди: 11:15, 01.05.2018.
Ўқилди: 6016 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8076]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5321]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3387]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2919]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2255]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2201]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1501]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1376]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1221]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1207]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик