ЕЧЛ ярим финали жавоб ўйинида “Бавария”да ижара асосида тўп сураётган, аслида, “Реал” аъзоси бўлган Хамес Родригес “қироллик клуби” дарвозасига гол урди.
Бу билан у “Реал”нинг “Реал” дарвозасига гол урган еттинчи футболчисига айланди. Бундан олдин Дэвид Бекхэм, Альваро Мората, Рууд ван Нистелрой, Фернандо Морьентес, Арьен Роббен ва Иван Саморанолар шундай натижа қайд этишган.