“Ливерпуль” клуби ҳимоячиси Деян Ловрен бош мураббий Юрген Клопп ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
“Клопп жамоада кўп нарсани ўзгартириб юборди. Фақатгина футболчиларни эмас. Режаларни ҳам. У бизни руҳиятимизни ўзгартира олди. Ҳозир барчани кайфияти ижобий.
Баъзида яхши ўйнай олмасак у ҳеч қачон ёмон ёндошмайди. У финалга тасодифан чиқиб қолгани йўқ.
Юрген аввалроқ “Боруссия” билан ҳам финалга чиқган. У жамоага шаънини қайтариб берди. Ҳар бир футболчи бундан фахрланиши керак”, - дейди Ловрен.