Кириш Регистрация

Баҳодир Жалолов: «Олимпия ўйинларининг олтин медалини олишим керак, чунки ватанимдан қарзим бор»

Баҳо:
+ | -

Хабар бериб ўтганимиздек, Баҳодир Жалолов бугун профессионал рингдаги илк жангини ўтказди ва ғалаба қозонди.

Биз ушбу ғалабадан сўнг боксчимиз билан боғланиб, унинг фикрлари билан қизиқдик.

«Жанг жуда яхши ўтди. Рақибим мексикалик тажрибали чарм қўлқоп устаси эди. Беллашув учун тактика ишлаб чиқдик ва ғалаба қозона олдик. Ушбу ютуқни юртдошларимга бағишлайман. Чунки, халқимни дуоси билан мана шу муваффақиятга эришдим.

Бизга шароит яратиб бераётган Миллий олимпия қўмитасига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Эътибор учун раҳмат айтаман. Кейинги жангимни июнь ойида ташкил қиламиз. Рақиб ҳозирча номаълум.

Олдимга қўйган мақсадим катта. Насиб қилса 2020 йилда Токиода ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этаман. У ерда олтин медални қўлга киритишим керак. Чунки, ватанимдан олтин медаль қарзим бор. Насиб қилса Олимпия ўйинлари чемпиони бўламан.

Ва албатта профессионал боксда ҳам чемпионлик камарини қўлга киритиб, Ўзбекистонни янада дунёга танитаман. Оғир вазн тоифасидаги чемпионлик камари насиб қилса бир кун келиб менда бўлади», – деди Баҳодир Жалолов Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматига берган интервьюсида.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 12:00, 06.05.2018.
Ўқилди: 4992 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.