Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашуви якунига етди. Муросасиз кечган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Учрашув меҳмонлар учун омадли бошланиши мумкин эди. 3-дақиқада Жавоҳир Сидиқов қанотдан ошириб берган тўпдан кейин майдон эгаларини дарвоза тўсини голдан сақлаб қолди. 16-дақиқада Жавоҳир Сидиқов рақибларидан илдамроқ ҳаракат қилиб ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
34-дақиқада мезбонлар гол уришганди. Бироқ Безерра офсайдда қолиб кетгани боис гол инобатга олинмади. 37-дақиқада Машариповнинг жаримадан тепган зарбасини Юсупов осинлик билан ўшлаб олди. 42-дақиқада Осиё чемпиони – Ойбек Рустамов майдон марказида рақибидан илдамроқ ҳаракат қилиб тўпни эгаллаб олиб дарвоза томон зарба берди, унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди.
Иккинчи таймни мезбонлар фаол тарзда бошлашди. 50-дақиқада "Пахтакор" футболчилари ҳисобни тенглаштиришга яқин келишганди. 65-дақиқада мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди. Бурчакдан ошириб берилган тўпдан сўнг Тиаго Безерра боши билан дарвозамизни аниқ нишонга олди.
83-дақиқада катта саҳнага Ўткир Юсупов чиқди. Дарвозабон мезбонларнинг хавфли ҳужумини бартараф этди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда яна меҳмонларда олдинга чиқиб олиш имконияти бўлган эди. Носир Отақўзиевнинг зарбасига аниқлик етишмади.
Шу тариқа, Тошкентдан бир дақиқа билан қайтган “Қўқон-1912” жамоасининг мағлубиятсиз ўйинлари сони еттитага етди.
Суперлига, 10-тур.
“Пахтакор” – “Қўқон-1912” – 1:1 (0:1).
Голлар: Тиаго Безерра – 65. – Жавоҳир Сидиқов – 16.
“Пахтакор”: 25. Элдор Суюнов, 2. Акмал Шораҳмедов, 8. Дилшод Раҳматуллаев (10. Жамшид Искандеров-84), 9. Жалолиддин Машарипов, 11. Исмоил Гансалвеш (22. Жасур Яхшибоев-79), 18. Баҳром Абдураҳимов (27. Жасур Ибрагимов-62), 21. Камолиддин Тожиев, 28. Станислав Андреев, 29. Владимир Козак, 55. Марко Симич, 77. Тиаго Безерра.
“Қўқон-1912: 1. Ўткир Юсупов, 7. Жамшид Ҳасанов (19. Суҳроб Бердиев-81), 9. Носир Отақўзиев, 10. Жавоҳир Сидиқов (5. Ғиёс Комилов-88), 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 95. Милан Спремо (18. Баҳодир Пардаев-90).