Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Андрес Иньеста: «Шон-шуҳрат одамни ўзгартирмайди, аксинча, асл қиёфасини очиб беради»

Баҳо:
+ | -

Андрес Иньеста шу ҳафта 34 ёшга тўлади, шунга қарамай, жисмоний ҳолати ҳамон жойида. Мисол учун, ярим ҳимоячи яқиндагина Испания кубоги финал ўйинида «Севилья» дарвозасини нишонга олди.

Шундан кейин эса жорий мавсум якунида «Барселона»дан кетишини расман эълон қилди. Энг қизиғи, замонавий футболда маэстро даражасига кўтарилган Андрес 2010 йилиёқ бутсаларини михга илиш ҳақида ўйлаган экан.

Фахрий ярим ҳимоячи SO FOOT.com сайти ижодкорлари билан суҳбат давомида шу каби энг қизиқарли ва «сир»ли маълумотларни ошкор этди.

«БОЛАЛАР КРОССОВКАСИ - ЭНГ ҚАДРЛИСИ»

- «Барселона» академиясида 12 ёшда шуғуллана бошлагансиз - ота-онангиз билан жонажон қишлоғингиздан машинада етиб келгунча йиғлаганингиз ростми? Ўша вақтга боғлиқ нималарни алоҳида эслаб қолгансиз?

- Ҳа, жуда-жуда қайғуга ботганим эсимда. Бугун ўша хотиралар ғоят ғалати туюлиши мумкин, бироқ ҳаётимдаги кескин ўзгаришни аввалига ўта оғриқли қабул қилганимни инкор этмайман. Йўқ, академияда ўқишга қарши чиққан эмасдим, аммо... Ахир ҳали болакай эдим ва бирданига уйдан, яқинларимдан узоқлашиш қийин бўлган.

Чунки бунга қадар ҳамиша ота-онам ёнида юргандим. Дейлик, бирор марта ўз қишлоғимиздан четга чиқмагандим. Умуман, ўша кунларни ҳаётимдаги энг оғир синов даври сифатида тилга олишим мумкин.

Фақат орадан бир неча ой ўтганидан кейин ўзимни бироз ўнглаганим ҳам хотирамда. Дейлик, кечқурун интернатдаги хонамга қайтганимда, ўз-ўзидан йиғлаб юборардим. Тўғри, буни ҳеч кимга сездирмаганман.

- Ҳаммасига шунчаки, қўл силтаб, уйингизга қайтишни хоҳлаган пайтларингиз ҳам бўлганми?

- Яширмайман, гоҳида миямни шундай хаёллар қуршаб оларди. Айниқса, биринчи йили таътил вақти уйга қайтганимда, туни билан шу ҳақда ўйлаб, қандайдир баҳоналар излагандим.

Менга турли саволлар сира тинчлик бермасди: «Энди 12 ёшдаман, оҳ-ҳо, профессионал футболчи бўлиш учун яна қанча сабр қилишим керак! Ўзи бу азоблар натижа берадими? Келажакда мени нималар кутяпти?» Оддий айтганда, қандайдир шубҳалар ичида қолгандим ва нима қилишни билмасдим.

Асосийси, якунда яқинларим ёрдами билан якдил қарорга келганман - «Барселона»га қайтаман!». Буниси энди умрим давомидаги энг муҳим аҳд ҳисобланади. Ваҳоланки, кейинчалик неча марталаб кескин қарорлар қабул қилишимга тўғри келди, не-не воқеаларни бошдан ўтказдим.

Очиғи, агар тақдир тақозосига кўра, яна шундай вазиятга тушсам, барчасини ўз ҳолича такрорлай олишимга шубҳам бор. Ҳа, ўшанда жуда тўғри қадам ташлаганим бугун тўлиқ тасдиқланди, аммо бу йўлда кўп нарсалардан воз кечганим ҳам айни ҳақиқат.

Бордию, ўғлим худди шундай танлов олдида қолса, нима қиламан? Билмадим, умуман билмадим...

- Нима, уни ёлғиз қўйиб юборишга журъатингиз етмайдими?

- Йўқ, менда ҳаммаси яхши бўлдими, ўғлим келажагига ҳам ишониб, унга оқ йўл тилардим. Аммо азобланардим, барибир. Ўз тажрибамдан билдимки, инсон ҳаёти давомида кичиккина имкониятдан ҳам унумли фойдаланишга уриниши шарт.

Ҳар доим ўз салоҳиятингизга ишониб, мақсадни имкон қадар юқори қўйишингиз ҳам муҳим. Қаранг, агарда ўша таътил якунида «Барса» ихтиёрига қайтмаганимда, ҳозир ким бўлардим?! Бундай ютуқларга эришармидим?

- Болалик хотиралари орасида алоҳида қадрлиси ҳам бордир...

- Эсимда, отам менга  Predator кроссовкаси олиб бериш учун нақ 3 ой пул йиққанди. Ўшанда 12 ёшли болакай эдим, лекин ҳаммасини эслаб қолганман. Умуман, буни асло унутмайман ҳам. Отам ғишт терувчи бўлиб ишларди ва чўнтаги бундай кроссовка харид қилишни кўтармасди. Шунга қарамай, у иложини топган!

Бу эса менга кучли таъсир қилган. Яъни отамнинг менга ишонаётганию, истиқболим учун ҳар нарсага тайёр эканлигини англаганимдан ке-йин кучимга куч, иштиёқимга иштиёқ қўшилган.

Мана, бугун мутлақо таъминланган одамман, ҳеч нарсага эҳтиёжим йўқ. Лекин мен учун болаликдаги ўша кроссовка ҳамон энг қадрли буюмдир. Бу ҳамиша кимлигимни, қаердан келганимни эслатиб туради.

- Умуман, қаердан эканлигингиз кўпчиликка маълум - Фуэнтеальбилья. Испаниянинг марказий ҳудудида жойлашган бу қишлоқда атиги 2 минг аҳоли яшашини ҳам биламиз. Яна ниманидир қўшимча қила оласизми?

- Мамлакатимиздаги кўплаб овлоқ гўшалар каби Фуэнтеальбилья ҳам жуда тинч, у ерда ўта хотиржам ҳаёт тарзи ҳукмрон. Ҳамма бир-бирини танийди, чунки аҳоли кам.

Шунингдек, ҳудуди шу қадар кичикки, ҳаттоки, автомобилларга эҳтиёж йўқ. Қаергадир боришни истасангиз, яёв юрасиз ёки шунчаки, велосипедга ўтирсангиз, бас. Мен учун эса қишлоғимнинг энг муҳим томони шуки, у ерда яқин қариндошларим яшашади - буваларим, бувиларим, амаки ва тоғаваччаларим...

Умуман, Фуэнтеальбилья - сеҳрли гўшаки, хоҳлаган вақтда бориб, руҳан дам олишингиз мумкин. Тўғри, 2010 йилдан кейин (Иньеста ЖЧ финалида ҳал қилувчи голни ургани таъсирида, албатта) сайёҳлар қадами узилмай қолди.

«БИР САФАР МЕНИ ОФИЦИАНТ БИЛАН АДАШТИРИБ ЮБОРИШГАН...»

- Ёшлигингизда қишлоқлик оддий йигит бўлганмисиз ёки...?

- Ҳар бир бўш дақиқада тўп ортидан югурардим. Футболсиз ўтган кунни эслай олмайман. Ҳовлида ёки мактаб майдонида ўйнардик. Тартибли ўқувчилар тоифасига кирардим - аълочи! Умуман, ҳеч қачон қандайдир ғайриоддий ҳаракат билан кўзга ташланмаганман.

Яъни гапга кирувчи ювошгина бола эдим. Ҳозир ҳам шундайман. Хаёлан 90 фоиз ҳамон болакайдекман. Агар ўтмишни қайтариш имкони бўлганида, ўша пайтдаги Андрес билан гаплашиб, айтарли даражада ўзгармаганимга ишонч ҳосил қилардинглар...

- Бунга шубҳа йўқ! Ҳар ҳолда, бугун бутун дунёга машҳурсиз, «Барселона»да каттагина маош оласиз. Шундай бўлсада, дейлик, Лионель Мессидан фарқли ўлароқ, ҳеч қачон баҳоси миллион еврога тенг қизил пиджакда кўриниш бермайсиз. Бу ҳаёт қоидасими?

- Нима десам экан...? Ҳаттоки, қандай изоҳлашни ҳам билмайман. Шундай дейман: кимдир футбол ўйнайди, қўшиқ куйлайди ёки рақс тушади ва бирданига машҳурликка эришади. Натижада у мутлақо бошқа инсонга айланади, ҳаёт тарзини кескин ўзгартиради. Йўқ, бундайлар тоифасидан эмаслигим аниқ.

Аслида шуҳрат одамларни ўзгартирмайди, аксинча, уларнинг асл қиёфаларини очиб беради. Агар кимдир ногаҳон ноодатий хатти-ҳаракатларга мойиллик сезса, билсинки, у ўзлигини кўрсатмоқда. Шукрки, бундай эмасман ва умидворманки, қандай бўлсам, шундайлигимча қоламан.

- Месси ёки Роналдуни ёқтирмайдиган кишилар ҳам жуда кўп. Лекин сизга ҳамма бирдек ҳурмат билан қарайди. Бунга изоҳингиз борми?

- Жуда субъектив ёндашув. Инсонлар ўзлари бефарқ қарамайдиган кишига талпинишади. Омманинг менга умумий муносабати сабабини эса билмайман.

Бир қарашда, менда алоҳида жиҳат йўқ. Шунга қарамай, ҳамиша ўзимга нисбатан ўзгача меҳрибонликни сезаманки, бунинг учун барча-барча олдида бош эгаман. Эҳтимол, мени майдонда қалбан ўйнашим туфайли севишар, балки оддий ҳаёт тарзига амал қилишим боис...

Ҳеч қачон сохталикка берилмайман, ҳамиша табиийликка мойилман. Хуллас, ҳамма қатори оддий инсонман. Хусусан, шуҳратга асло интилмаганман ва интилмайман ҳам.

- Бироқ ўта камтарлик баъзан инсон зарарига ишлаши мумкин, айниқса, спортда...

- Асло. Мисол учун, мени бир сафар кафеда официант ўрнида кўришган. Ногаҳон бир киши ёнимга келди-да, дабдурустдан буюртма берди: «Илтимос, битта фанта!»

- Қизиқ, унга хизмат кўрсатдингизми?

- Йўқ, шунчаки, бар ходими эмаслигимни айтдим. Лекин шу воқеа дунёда футболга мутлақо бефарқ қарайдиганлар ҳам борлигидан далолат.

«ФУТБОЛДА АСОСИЙСИ ГОЛ ЭМАС»

- Умуман, «Барселона» академияси сизга нима берди?

- Ҳозирги ишлар 8 ёки 10 ёшимда, яъни ўз қишлоғимда ҳам қўлимдан келарди. Ҳар бир футболчида ўзига хос алоҳида хусусиятлари бўлади. Фақат уларни вақтида ривожлантириш керак. Омадим чопгани - бу ўсиш учун идеал муҳитга тушганим. Бир сўз билан айтганда, ҳаммасига айнан «Барса» туфайли эришдим.

Такрор айтаман, агар академияга қайтмаганимда, эҳтимол, қишлоғимдан четга чиқмасмидим... Менимча, «Барселона» академияси ўз йўналишида ноёб даргоҳ, дунёнинг ҳеч бир гўшасида болалар бу ердаги каби таълим олмайдилар.

Тўғри, бошқа клубларда ишлар қандай йўлга қў-йилганини аниқ билмайман, лекин Ла-Масияда энг ёш гуруҳлардаги болалар миясига ҳам муайян услубни сингдириб боришади.

- Ўз ўйинингизни олсак, айнан қайси хусусиятингизни «барсача» услубга энг мувофиқи сифатида кўрсата оласиз?

- Майдонда ҳаракатланиш маҳоратини. Оддий айтганда, динамикага доир барча хусусиятларни шу ерда ўзлаштирдим. «Барселона» услубининг моҳияти фақат тўпни назорат қилишгина эмас, балки очиқ ҳудудлардан унумли фойдаланиш ҳам.

Футболчи агар вазиятни тўғри баҳолай олмаса, кейинги лаҳзада нима бўлишини олдиндан ҳис қилмаса, тўпни эгаллагач, қандай йўл тутишни билмаса, унинг учун ҳаракат ҳудудининг кенглиги анча қисқаради. Ўйинлар таҳлили, вазиятни олдиндан сезиш - бу каби жиҳатларни шу ерда ўргандим.

- Жаҳондаги энг яхши футболчилардан бири ҳисобланасиз, ваҳоланки, сиздан тезроқ югурувчи, кўпроқ гол урувчи ёки ассистентлик қилувчи ўйинчиларни етарлича санаш мумкин. Хўш, улардан устун томонингиз нима?

- Ҳа, кўпчилик мени турли йўналишлар бўйича энг яхшилар қаторида кўради ва бу жуда ёқимли. Энди статистикага келсак, рақамлар ҳар доим ҳам ўйин вақтида нималар рўй берганини тўғри акс эттирмайди.

Дейлик, қайсидир учрашувда унча яхши ўйнолмаганимни яққол сезаман, бироқ шахсий статистикамга назар солсам, ҳаммаси ажойибдек кўринади. Демоқчиманки, статистик рақамлар ўз йўлига - улар туфайли яхши ёки ёмон бўлиб қолмайман.

- Унда фаол ёки суст ҳаракатланганингизни қайси критериялар асосида аниқлайсиз?

- Критерияларга не ҳожат? Ахир қандай тўп сургани аввало, футболчининг ўзига аён бўлади. Яъни у қандайдир статистик кўрсаткичларсиз ҳам ўйин омадли ёки омадсиз кечганини билади.

Мисол учун, мен агар ўйин давомида тўп узатишларда хатога йўл қўймасам, уйга яхши кайфиятда йўл оламан. Агар рақибдан ўзиб кетишни уддасидан чиққан  бўлсам ҳам шундай. Энди айтингчи, буни статистик томондан қандай кўрсатиш мумкин? Бордию, тўпни тез-тез йўқотсам, ўйиндан сўнг соатлаб сиқиламан - нега, нега, нега...?

- Умумий хулосага кўра, майдондаги Иньеста - енгил ва на-фис ҳаракатлар тарғиботчиси. Бундай ўйнашни машғулотлар орқали ўрганиш мумкинми?

- Ўйлашимча, бу табиий иқтидор. Болалигимда Зидан иштирокидаги ўйинларни алоҳида қизиқиш билан кузатиб, унинг ҳаракатларидан шунчаки, завқ олардим. Бироқ Лаудрупга бош кумирим сифатида қараганман.

Даниялик амплуадошимнинг ўйинини томоша қилишдан асло зерикмасдим - беназир футболчи. Бунда унинг гол уриш-урмаслиги аҳамиятсиз эди. Майдонда нималар қилишию, тўпни не кўйга солишининг ўзи ҳақиқий спектаклдек кўринарди.

Умуман, футболда гол асосийси эмас. Шахсан мен учун унинг қандай юзага келиши муҳимроқ. Шу маънода айтсам, ҳозирги футболчилардан Давид Сильванинг ўйинига маҳлиёман. Унинг тўп билан қандай ишлаши, майдон узра эркин ҳаракатланиши ўзгача завқ бағишлайди.

«ШАХСИЙ ҲАЁТИМДА МУАММОЛАР БОР ЭДИ...»

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 08:23, 10.05.2018.
Ўқилди: 3762 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.