“Қўқон-1912” ҳамда “Нефтчи” учрашувидан сўнг, "Нефтчи" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ҳамда футболчи Абдужамол Исроиловлар иштирок этишди.
Чиройли ўйин кўрдик. Ўз жамоамга кўрсатган ўйини учун катта раҳмат деб қоламан. Ҳақиқий дерби мақомидаги баҳс дейиш мумкин. Умуман олганда, ўйин мухлисларга ёқди деб ўйлайман.
“Қўқон-1912” ҳам “Нефтчи” ҳам ғалаба учун курашган эканлигини исботлаб қўйишди. Натижа беллашувга мос бўлди. Ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб иккинчи рақамли жамоа бўлиб ўйнашга мажбур бўлдик.
Ёшларга имконият бермоқдамиз. Улар бизнинг ишончимизни оқлаяпти. Бугун “Нефтчи” майдонда борини бериб ўйнади.
Абдужамол Исроилов: Ўйин олдидан мураббийлар бизга ўз ишончимизни қайтаришди дейиш мумкин. Очиғи, бундай атмосферада ўйнаш жуда қийин саналади.