Босниялик мутахассис Воҳид Халилходжич Япони футбол федерацияси устидан ФИФАга арз қилди, дея хабар беради A Bola.
У Япония терма жамоасидан истеъфога чиқарилгани юзасидан тушунтириш беришларини талаб қилмоқда.
Халилходжич Япония терма жамоасини ЖЧ-2018 мусобақасининг финал қисмига олиб чиқди, аммо апрель ойида тўсатдан истеъфога чиқарилди. Мутахассис буни адолатсизлик деб ҳисобламоқда.