Италияда мавсум якунланишига битта тур қолганида чемпион жамоа номи аниқ бўлди. "Ювентус" навбатдаги ғолибликни қўлга киритиши учун "Рома"га қарши ўйинда мағлуб бўлмаслиги кифоя эди.
Аллегри шогирдлари бу ишнинг уддасидан чиқишди. Туринликлар "Олимпико"да ғалаба қозонишлари ҳам мумкин эди. Боиси, баҳснинг 68-дақиқасида "Рома" етакчиси Ража Наингголан майдондан четлатилди. Шунга қарамай, ўйинда ҳисоб очилмади.
"Наполи" эса сафарда "Сампдория"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Сўнгги тур олдидан "Ювентус" ва "Наполи" орасидаги очколар фарқи 4тани ташкил қилмоқда. Демак, "Юве" ўз тарихида 34-марта Скудетто соҳибига айланди. Улар бу ишни кетма-кет 7 йилдан бери амалга оширишмоқда.
Италия А серияси, 37-тур
Сампдория – Наполи 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 72 Милик, 0:2 – 80 Альбиоль.
Сампдория – Белец, Андерсен, Реджини (Стринич, 81), Берешиньски, Феррари, Линетти, Торрейра, Рамирес, Прат, Ковнацки (Альварес, 87), Капрари (Сапата, 70).
Наполи – Рейна, Альбиоль, Мариу Руй, Хюсай, Кулибали, Зелиньски, Жоржиньо, Кальехон (Гамшик, 67), Аллан (Рог, 81), Инсинье, Мертенс (Милик, 71).
Огоҳлантиришлар: Милик (73), Рамирес (86), Гамшик (86), Линетти (90).
Рома – Ювентус 0:0 (0:0, 0:0)
Рома – Алиссон, Жезус, Фасио, Коларов, Флоренци, Наингголан, де Росси (Стротман, 82), Ундер (Шик, 81), Пеллегрини (Гоналон, 73), Эль-Шаарави, Жеко.
Ювентус – Шченсни, Бардзальи, Алекс Сандро, Де Шильо, Ругани, Матюиди, Пьянич, Бернардески (Дуглас Коста, 67), Манджукич (Бентанкур, 81), Дибала, Игуаин.
Огоҳлантиришлар: Пьянич (32), Алекс Сандро (43), Наингголан (63).
Четлатиш: Наингголан (68).