Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ўзбекистон — «бошсиз чавандоз»?!

Баҳо:
+2 | -1

Тўғриси, қитъа биринчилиги учун ташланган қуръани кўриб ўтирар эканман, бир нарсани ҳис этдим. Терма жамоамиз ўйинларини соғинибман. Менинг учун юртимиз жамоасининг ўйинлари ҳар қандай Европанинг топ-клублари ўртасидаги ўйинларидан қизиқроқ ва муҳимроқдек гўё . Менимча, халқимизда ватанпарварлик руҳи жуда ҳам кучли. Лекин гап унда ҳам эмас. Тўғриси, ўша қуръа натижасидан кейин сайтларда юртдошларимиз қуръани муҳокама қилиб ёзган фикрларини ўқиб шуни сездимки, сизлар ҳам худди мендай бош жамоамизни ўйинларини соғинибсиз!

Эҳ, майли. Юрагимиздаги аламни футболимиз ичида ва атрофида қилинаётган ислоҳотлар билан ҳийла босиб турибмиз. Лекин энг муҳим мавзу яна очиқлигича қоляпти. Миллий термамиз ҳалиям бамисоли «бошсиз чавандоз»дек кезиб юрипти. Бечора Кападзени ҳам тушунса бўлади. У на тўлақонли иш бошлай оляпти (чунки биладида ҳадемай бошқа мураббий келишини), на ишга борини фидо қилиб, жамоага ўз фалсафасини сингдира оляпти. Қизиқ ҳолат -а! Энг ачинарлиси охирги мундиал саралашларига назар ташласак , биз ҳеч қайси жамоадан таркиб жиҳатдан оқсамаганмиз , ҳатто устунроқ бўлганимиз кўринади. Лекин ҳар доимгидек мураббийлар масаласида биз рақиблардан ортда қолишимиз кузатилган ва кузатилиб келинмоқда. Мен ҳозирда Япония терма жамоаси собиқ мураббийи Воҳид Халилходжич ёки Саудиянинг мундиалга ортиқча қийинчиликларсиз ўлим гуруҳидан олиб чиққан Пьер ван Марвейкдек мураббийлардан бирини термамизга олиб келишни қанчалар орзу қилаётганимни билсангиз эди! Қани эди улардан бири тезроқ келсаю, Осиё кубогигача жамоамизни тўлиқ ўрганиб чиқса! Ҳозирги ўтказаётган ўртоқлик ўйинларимиздан тўғриси катта наф чиқаришимиз қийиндек менинг назаримда. Чунки янги келган мураббий барибир ҳаммасини бошидан бошлайди. Лекин, бошидан бошлашга унда вақт бўлармикин?

Мен бир нарсани футболимиз мутасаддиларидан илтимос қилиб сўрардим. Тезроқ жамоамизга салоҳиятли, дунё футболида ўз номига эга бўла олган мураббийни олиб келишсаю, бизнинг ҳам бағримизга шамол тегса! Бизда ҳеч қачон кадрлар билан муаммо бўлмаган, илойим бўлмасин ҳам. Лекин, агар топ мураббий шу кадрларни йиғиб, бир ёқадан бош чиқариб кучли жамоа туза олса, биз Осиёда «гегемон» бўла оламиз. Бизга ҳозир уйқудаги «оқ бўри»ни уйғота оладиган мураббий керак. Юртимиз футболи ихлосмандалари «Оқ бўрилар»ни жуда ҳам соғиниб қолди. Бўлди, энди саҳнага чиқинг. Сизни соғиндик, ўзбегим йигитлари!

Яҳёхўжа УЛУҒХЎЖАЕВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:16, 19.05.2018.
Ўқилди: 12846 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.