Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Ла лига. «Реал» сўнгги 11 йилликдаги ўз антирекордларини такрорлади

Баҳо:
+ | -1

Зидан бошчилигидаги "Реал" учун Испания чемпионатининг ушбу мавсуми муваффақиятсиз чиқди. Жамоа сўнгги турда "Вильярреал"ни мағлуб эта олмади. Натижада "Қироллик клуби" 2017/2018 йилги мавсумда клуб тарихидаги сўнгги 11 йилдаги энг ёмон бир нечта антирекордлар такрорлади.

"Мадрид" ушбу мавсумда 76 очко жамғарди. Жамоа бундай кам очколарни 2006/2007 йилги мавсумда тўплаганди. Шунга қарамай, "Реал" ўша мавсумда чемпионликни қўлга киритган. "Қаймоқранглилар" кейинги мавсумларда бундан кўпроқ очко жамғариб келишган.

Зидан жамоаси ушбу мавсумда Ли лигада 3-ўринни эгаллади. Сўнгги 12 мавсумда клуб фақат бир мартагина 2-ўриндан пастга тушган — 2013/2014 йилги мавсумда. Ўша йил "Реал" 87 очко билан 3-поғонани банд этганди.

Ушбу мавсумда "Реал" чемпион жамоа ("Барселона")дан 14 очко ортда қолмоқда. Каталонияликлар бугун бўлиб ўтадиган "Реал Сосьедад"га қарши сўнгги тур баҳсида ғалаба қозонса, "Реал" билан фарқни 17тага етказишади. XXI асрда мадридликлар азалий рақибидан бунча кўп ортда қолиб кетишмаганди. 2013/2014 йилги мавсумда жамоа "Барса"га нисбатан 15 очко кам жамғарган.

"Реал Мадрид" очколар жамғариш бўйича энг ёмон натижани 2005-2006 ва 2003/2004 йилги мавсумларда қайд этган бўлса (70 очко), 2002-2003 йил мавсумида жамоа 4-ўринни банд этган.

2017-2018 — 76 очко (3-ўрин)
2016-2017 — 93 очко (чемпион)
2015-2016 — 90 очко (2-ўрин)
2014-2015 — 92 очко (2-ўрин)
2013-2014 — 87 очко (3-ўрин)
2012-2013 — 85 очко (2-ўрин)
2011-2012 — 100 очко (2-ўрин)
2010-2011 — 92 очко (2-ўрин)
2009-2010 — 96 очко (2-ўрин)
2008-2009 — 78 очко (2-ўрин)
2007-2008 — 85 очко (чемпион)
2006-2007 — 76 очко (чемпион)
2005-2006 — 70 очко (2-ўрин)
2004-2005 — 80 очко (2-ўрин)
2003/2004 — 70 очко (4-ўрин)
2002/2003 — 78 очко (чемпион)
2001/2002 — 66 очко (3-ўрин)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:53, 20.05.2018.
Ўқилди: 8128 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7159]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3037]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2900]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2367]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2283]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2270]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2243]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2176]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [1940]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1886]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик