Кириш Регистрация
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна 1-0 Насаф
16/06 20:00 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
16/06 21:00 Словения 1-1 Дания
16/06 23:59 Сербия 0-1 Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Месси «Сосьедад»га қарши ўйинда иштирок этмайдими?

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг сўнгги турида "Барселона" ўз уйида "Реал Сосьедад"ни қабул қилади. Каталонияликлар бош мураббийи Эрнесто Вальверде «Камп Ноу»да бўладиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Сосьедад»га қарши ўйин ҳақида
«Бу футбол байрами бўлади. Мавсумни яхши якунлаш учун муносиб ўйин кўрсатишимиз керак. Андрес Иньеста "Барса" сафида сўнгги ўйинни ўтказаётгани боис, бугунги баҳс биз учун муҳим аҳамиятга эга. У учун ҳам ғалаба қозонишни истаймиз».

Андрес Иньестанинг кетиши ҳақида
«Иньестанинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди. Ҳа, сафимизда Денис Суарес, Аленья ва Коутиньо каби футболчилар бор. Улар Андреснинг позициясида ҳаракат қилишади. Иньестанинг йўқлигини билинтирмасликка ҳаракат қиламиз».

Бускетс ҳақида
«У жамоага керакли балансни бериб турибди. Ишончим комил, у ҳеч қаёққа кетмайди».

Лео Месси ҳақида
«У деярли ҳар бир учрашувда тўлиқ ўйнаб келмоқда. Назаримда, уни асраш вақти келди. Лео бутун мавсум давомида жамоа катта ёрдам бериб келди».

Жамоанинг иштирокига баҳо
«Биз узун ва мураккаб йўлни босиб ўтдик. Мавсум биз учун ажойиб ўтди ва натижалардан қониқиш ҳосил қилсак бўлади. Ўз хатоларимиздан тўғри хулоса чиқардик ва янада кучлироқ бўлдик. "Олтин дубль" қайд этганимиз — бу зўр».

Тарбияланувчиларга ишонч ҳақида
«Барселона» бош мураббийи ҳамиша клуб тарихи ва жамоа анъаналари ҳақида ўйлаши лозим. Академияда иқтидорли футболчилар кўп, масалан, Аленья ва Рики Пуч. Улар — жамоа келажаги. Ёш ўйинчилар "Барса" сафида ўз келажагини кўришларини истайман».

Келаси мавсум ва трансфер режалари ҳақида
«Башоратлар амалга ошиши ҳам, амалга ошмаслиги ҳам мумкин. Олдиндан тахмин қилишни истамайман. Жамоага кўп футболчиларни қўшиб олишни хоҳламайман. Ихтиёримизда "Барса Б" бор. Бу жамоадан тарбияланувчиларимизни асосий жамоага жалб қилиш мумкин».

Келаси мавсум учун мақсадлар ҳақида
«Барча совринларни қўлга киритишни истаймиз!»

Манба: barcamania.com
Киритилди: 10:58, 20.05.2018.
Ўқилди: 7826 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.