Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Умид Аҳмаджонов Республика олимпия захиралари коллежидаги шароитларни бориб кўрди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабарингиз бор, бундан икки ҳафта олдин Республика олимпия захиралари спорт коллежига янги раҳбар тайинланганди. РОЗКнинг янги директори Мирсардор Алимов олдига бир қатор вазифалар белгиланиб, уларни қисқа муддатда бартараф этиш вазифаси юклатилганди.

Бугун Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ўзгаришлар билан танишиш мақсадида коллежга ташриф буюрди. МОҚ раҳбари у ерда спортчилар учун яратилган шароитлар, уларнинг овқатланиш рациони, ётоқхонаси, спорт иншоотлари, машғулотлар майдони, махсус отхона аҳволини кўздан кечирди. Янги бино ва иншоотларни лойиҳалаш ишлари бўйича керакли кўрсатмаларни берди.

“Республика олимпия захиралари коллежи ўз номига монанд юртимиз спортига бўлажак Олимпия ва Осиё чемпионларини тарбиялаб бериши керак. Бу масканда фақатгина мамлакатимизнинг энг иқтидорли ёшлари таҳсил олишлари, жисмоний ва техник имкониятларини тоблаб боришлари лозим. Давлатимиз Олимпия захиралари коллежларининг самарали ишлаши учун миллиардлаб маблағ ажратмоқда. Шундай экан, ушбу маблағларнинг мақсадли сарфланишини жиддий назоратга олиш керак.

Биз ҳар бир жиҳатни эътиборга олишимиз зарур. Талаба-спортчиларнинг овқатланиш рационидан тортиб, машғулотларда оладиган юкламасига қадар қатъий назоратда бўлиши керак. Бу ерда бизнинг бўлажак чемпионлар камолга етади. Уларга барча керакли шароитларни яратиб бериш йўлида Миллий олимпия қўмитаси ҳар қандай ёрдамга тайёр” – деди Умид Аҳмаджонов коллеждаги шароитлар билан танишар экан.

Ташриф давомида МОҚ раҳбари шунингдек камондан ўқ отиш спорт тури бўйича таҳсил олаётган ёшлар билан суҳбатлашди, камчилик ҳамда муаммолари билан қизиқди ва ўша ернинг ўзида имкониятларини синовдан ўтказиб кўрди.

Миллий олимпия қўмитаси юритаётган сиёсат, олиб бораётган ислоҳотларга кўра юртимиздаги Олимпия захиралари коллежлари терма жамоаларимиз учун асосий база сифатида хизмат қилиши керак. Республика олимпия захиралари коллежи эса улар орасида чин маънода байроқдор бўлиши лозим.

 

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 20:30, 24.05.2018.
Ўқилди: 5190 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.