“Бавария” ва Германия термаси ҳужумчиси Томас Мюллер “Ливерпуль” тўпурари шанба кунги Чемпионлар Лигаси финалида ўзини кўрсата олса, “Олтин тўп” учун курашда жиддий рақиблик қилишига ҳечам шубҳа қилмаяпти.
Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль”даги дастлабки мавсумидаёқ бир қатор рекордларни янгилаб ташлади. У Премьер Лиганинг бир мавсумида энг кўп гол урган янги рекордчига айланди.
Мисрлик футболчи Премьер Лигада “Йилнинг энг яхши ўйинчиси” совринига эга чиқди. ПФА талқини бўйича ҳам “Йилнинг энг яхши ўйинчиси”га айланди.
Криштиану Роналду ва Лионель Мессилар Кака 2007-йилда “Олтин тўп”ни қўлга киритганидан бери беш мартадан ушбу совринни ютиб олди.
Аммо мюнхенликлар етакчиси Мюллер Роналду – Месси эрасини тугатишга қодир ягона футболчи сифатида айнан Муҳаммад Салоҳни кўрмоқда. Бунинг учун албатта “Ливерпуль”нинг янги юлдузи шанба куни Киевда бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси финалини ютишига тўғри келади.
“Ўйлашимча Салоҳ жуда намойишкор ўйин кўрсатди” – дейди “Бавария” вакили Mirror га берган интервьюсида. “Эҳтимол “Ливерпуль” Чемпионлар Лигасини ютса, у асосий номзодга айланар.”
“Бутун дунё янги “Олтин тўп” эгаси ким бўлишини интизорлик билан кутмоқда. Лео Месси ва Криштиану Роналдулар тенгсиз албатта. Аммо Салоҳнинг ушбу мавсумдаги ўйини ҳам тенгсиз бўлди. Ўйлашимча унинг имконияти кўпроқ.”
“Аммо якунда “Олтин тўп”ни ютиш эришингиз мумкин бўлган қийин масала эмас. Чунки сиз клубингиз билан совринларни ютаверсангиз, бу сизга интенсивлик ва яхши туйғуларни тақдим қилади.”
Мюллер Жаҳон Чемпионатида “Манчестер Сити”нинг “тезкор оёғи” Лерой Сане билан 4 йил олдин Бразилияда эришилган совринни муносиб ҳимоя қилишга уриниб кўради.
Аммо Мюллер бунинг учун Россида бўлиб ўтадиган Мундиалда сафдошларидан жамоавийликни сақлаб қолишни сўрамоқда. Индивидуал порлашни турнирда энг ...