Кириш Регистрация

Миллий олимпия қўмитасида Олимпия захиралари коллежлари ва спорт федерациялари раҳбарлари билан йиғилиш бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Бугун Миллий олимпия қўмитасида Республикамизда фаолият олиб бораётган Олимпия захиралари коллежлари ва спорт федерациялар раҳбарлари билан қўшма йиғилиш ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ва Бош котиб Жасур Матчанов ҳам иштирок этди.

Йиғилишда Республикамиздаги Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини такомиллаштириш, у ердаги тизимни тўғри йўлга қўйиб олиш ва бошқа ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Бундан буён ҳар бир Олимпия захиралари спорт коллежларида фитнесс марказлари ташкил қилиниши маълум қилинди.

«Олимпия захиралари коллежлари терма жамоаларимиз учун асосий база сифатида хизмат қилиши керак. Яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланишимиз лозим. Ана шундагина кўзлаган мақсадимизга эришамиз. Коллежлар ва спорт федерациялари яқин ҳамкорликда ишлашлари шарт. Ҳар бир федерация раҳбари ўз спорт тури бўйича Олимпия захиралари коллежларида таҳсил олаётган ёш спортчилар хақида маълумотга эга бўлиши керак. Коллежлар фаолиятини айнан федерациялар мониторинг қилса мақсадга мувофиқ бўлади. Коллежлардаги тизимни йўлга қўйиб олганимиздан сўнг навбат болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига келади», – деди МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджонов.

Учрашувда сўзга чиққанлар мазкур ўқув даргоҳи фаолиятидаги камчиликлар, муаммолар, тизимни тўғри йўлга қўйиб олиш борасидаги таклифларини билдирдилар.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 15:36, 30.05.2018.
Ўқилди: 3198 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.