Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Андижон вилоят футбол ассоциацияси “Болалар уйи”да байрам тадбири ташкил этди

Баҳо:
+ | -

Андижон шаҳридаги "Болалар шаҳарчаси" юртимизда ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир. Мазкур мажмуа 16 та замонавий уй-жой, футбол стадиони, ёпиқ сузиш ҳавзаси, бокс ва гимнастика заллари, ёзги амфитеатр ҳамда мусиқа залини ўзида мужассамлаштирган. Масканда 95 нафар тарбияланувчи таълим ва тарбия олади. 

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни олдидан Андижон вилоят футбол ассоциацияси муассасада байрамона руҳдаги хайрли тадбир ташкил этди. “Болалар шаҳарчаси”га ўз вақтида “Андижон” клуби ва Ўзбекистон терма жамоасида тўп сурган футболчи Бахтиёр Ҳамидуллаев, фахрий футболчи Раҳим Қодиров ва яна бир қатор миллионлар ўйини фидойилари ташриф буюришди.

“Болалар шаҳарчаси”даги тарбияланувчилардан ташкил топган икки жамоага Бахтиёр Ҳамидуллаев ва Раҳим Қодировлар мураббий сифатида бош бўлиб, майдонга олиб тушишди. Ёш футболчилар ўз мухлисларининг олқишларига сабаб бўладиган даражадаги ўйин кўрсатдилар.

Баҳс якунига етгач, байрам давом этди. Маскан бадиий ҳаваскорлари йиғилганларга қўшиқ ва рақслардан иборат ўз дастурини намойиш қилдилар.

Футбол учрашувида иштирок этган ҳар бир ёш футболчига вилоят футбол ассоциациасининг дипломлари ва турли спорт анжомларидан иборат совғалар топширилди.

“Болаларни футболга бўлган қизиқишини кўриб мазкур масканда ушбу спорт тури бўйича мунтазам иш олиб борувчи тўгарак ташкил қилганмиз”, - дейди вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов. – Мазкур тўгаракда таълим муассасасининг ўттиздан зиёд тарбияланувчилари футбол сирларини ўрганмоқда. Умид қиламизки, келажакда улар орасида машҳур футболчилар чиқади”.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 14:56, 01.06.2018.
Ўқилди: 1952 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.