Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Ўртоқлик ўйини. Уругвайга йирик ҳисобда ютқаздик

Баҳо:
+ | -1

Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк марта Жанубий Америка терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Монтевидео шаҳрида бўлиб ўтган Уругвайга қарши ўйинда терма жамоамиз йирик ҳисобда имкониятни бой берди.

Баҳснинг дастлабки 30 дақиқасини Темур Кападзе шогирдлари жуда яхши ўтказишди. Футболчиларимиз тўпни яхши назорат қилган ҳолда, рақибга хавфли ҳужум уюштириш имкониятини беришмади. Аммо 31-дақиқада майдон марказида тўпнин йўқотилиши натижасида ҳисоб очилди. Тўпни эгаллаган Суарес биргина узатма билан Каванини яккама-якка вазиятга чиқарди. Эдинсон Суюновни алдаб ўтиб, 11 метрли нуқта атрофига узатма берди. Луис Суарес тўпни эгалладию, ёнида турган де Арраскаетага пас берди. Жоржиан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимнинг старти вакилларимиз учун омадсиз кечди. Мезбонларнинг ҳужуми пайтида тўп кутилмаганда Рустам Ашурматовнинг қўлига тегди. Ҳакам эса пенальти белгилашга қарор қилди. Луис Суареснинг зарбасини Элдорбек Суюнов қайтара олмади.

Мазкур гол ўйинчиларимизнинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатди шекилли, жамоамиз тўпни биринчи бўлимдагидек назорат қила олмади. Боз устига, ўйиннинг 73-дақиқасида унча мураккаб бўлмаган вазиятда гол ўтказиб юбордик. Бурчакдан етказиб берилган тўпга на Суюнов чиқди, на ҳимоячиларимиз Хименеснинг бош билан зарба беришига халал беришди — 3:0.

Учрашув тугашига 11 дақиқа қолганида Акром Комилов рақибга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани боис майдондан четлатилди. Шу тариқа, Жаҳон чемпионатига йўл олаётган Уругвай майдонида йирик ҳисобда ютқаздик.

Ўртоқлик ўйини
УРУГВАЙ – ЎЗБЕКИСТОН - 3:0
8 июнь, 04.00, «Сентенарио» стадиони
Голлар: Жоржиан де Арраскаета (32), Луис Суарес (53-пенальти), Хименес (73)
Уругвай: Фернандо Муслера, Максимилиано Перейра, Диего Годин (С), Хосе Мария Хименес, Мартин Касарес, Нахитан Нендес, Родриго Бентанкур, Матиас Весино, Жоржиан де Арраскаета, Луис Суарес, Эдинсон Кавани
Ўзбекистон: Элдорбек Суюнов, Шуҳрат Муҳаммадиев (Аббос Отахонов 59), Шерзод Аъзамов, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Азизжон Ғаниев (Икром Алибоев 73), Одил Ҳамробеков (Хуршид Ғиёсов 73), Жавоҳир Сиддиқов (Санъат Шихов 81), Азиз Турғунбоев (Жасур Яхшибоев 59), Жалолиддин Машарипов, Забиҳилло Ўринбоев (Бобур Абдухолиқов 46)
Четлатиш: Акром Комилов (79)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:05, 08.06.2018.
Ўқилди: 12203 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.