“Бухоро” – “Бунёдкор” учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтишди.
Шиддатли ва қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик. Лекин якунда қайд этилган натижа бизни қониқтирмади. Бу – футбол. Мағлубиятдан кўра дуранг натижа ҳам ёмон эмас, менимча. Шунга қарамасдан бугун майдонда бор шижоати билан ўйнаган йигитларга ва мухлисларимизга катта рахмат айтаман, – дейди Улуғбек Бақоев.
- Ғалаба учун келган эдик. Лекин якунда жанговар дуранг қайд этилди. Энг муҳими – стадионга келган мухлислар ажойиб футболдан завқ олишди. Бугунги ўйин олдидан Комилов, Собирхўжаев жароҳатланган эди. Лекин йигитлар қўлдан келганча яхши ўйнашга уринишди. Нима ҳам дердик, 1 очко ҳам – очко, - деди Миржалол Қосимов.