Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Мундиалдаги илк ўйинига тайёргарлик кўраётган «сичқон боласи» ҳақида

Баҳо:
+ | -

Панама термасининг уй учрашувларида мухлислар Блас Пересни «Su-Per-Ra-Ton!» ҳайқириғи остида қарши олишга ўрганишган. Аниқроқ айтганда, ушбу футболчининг жуссаси сабаб «Кучли сичқон боласи» деб аташади.

У бундай тахаллусни илк марта 17 ёшида «Панама Вьехо» стадионида олган. Унинг голни нишонлаш одати ҳам ўзгача: Перес чўккалаб, қўлини бошига шох қилиб қўяди - бу оиласига қаратилган ўзига хос ишора, чунки Бласнинг отасини «буқа» деб чақиришарди.

Орадан 20 йил ўтиб, улғайганига қарамай, Переснинг «Кучли сичқон боласи» тахаллуси ҳамон сақланиб турибди. Асосан ёши катта футболчилар ўрин олган Панама термасида Блас энг тажрибалиси саналади: унинг ёши 37да, бугунги кунгача миллий жамоада 117та ўйин ўтказиб, мамлакат тарихидаги энг яхши тўпурар мақомига эришган.

Аксарият панамаликларга хос ватанпарварлик туйғуси эса Пересдаги мотивацияни янада оширади. «Одамларсўрашади: «НимагатананггаПанамабайроғиничиздиргансан? Ақлдан озибсан». Йўқ, менга бу ҳақиқатан ҳам ёқади. Ўз юртимни жуда севаман». Суратнинг тагида Panameco - панамалик ёзуви ҳам бор.

Панамадан катта футболга кириб бориш жуда мушкул - ЖЧ-2018га йўл олган термада Европа клубларида тўп сурадиган футболчилар йўқ, жамоанинг энг яхши ўйинчилари эса MLSда асосан захира ўриндиғида ўтиришади. Блас «Кўҳна қитъа»да бир йил тўп суришга улгурган.

2007 йилнинг ёзида уни «Эркулес» ўз сафига қўшиб олганди. Переснинг «Депортиво Кукута» таркибида Либертадорес кубогида кўрсатган ўйинларидан ёрқин таассурот олган жамоа вакиллари унинг трансферига 1,1 млн. евро сарфлашди.

Бу клуб учун рекорд сумма ҳисобланганди. «Эркулес» мухлислари эса таништирув маросимида Бласни анъанавий ҳайқириқ - «Su-Per-Ra-Ton!» билан қарши олишди. Ярим йилдан сўнг Перес трансферга қўйишларини сўради, чунки уйига яқин жойда тўп суришни хоҳлаганди.

Испания ва БААни ҳисобга олмаганда, қаҳрамонимиз асосан Марказий ва Жанубий Америка лигаларида фаолият юритди. Ҳаттоки, MLSга кўчиб ўтаётганида ҳам Блас туғилиб-ўсган масканига яқин ҳудудда бўлишга интилди - шу боис Далласни танлаб, испан тилида сўзлашувчи жамиятга тезда мослашди.

Дарҳақиқат, Перес ўз юртига жуда боғланиб қолган. «Панама Вьехо»да дебют қилишидан икки йил аввал Блас Сан-Мигелитода автомобиллар ювиш билан шуғулланиб, шу тариқа қашшоқ оиласига кўмаклашди.

Бу пайтда футболчиликка қадам қўйишига ишончи комил эмасди - мактабда Пересни яхши камончи дея эътироф этиб, Панама термасининг бўлажак юлдузини футболдан чалғитишарди.

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 13:37, 18.06.2018.
Ўқилди: 5408 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.